Sayt test rejimida ishlamoqda

Таджиев Мирхотам Мирхашимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умуртқа поғонаси ўқи деформацияларидаги неврологик бузилишларни комплекс баҳолаш, даволашни оптималлаштириш масалалари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.DSc/Тib399.
Илмий раҳбар: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Мирджураев Элбек Миршавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлар доктори, профессор; Ирисметов Муроджон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: С.Д. Асфендияров номидаги қозоқ миллий тиббиёт университети (Қозоқистон Республикаси) 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Клиник-неврологик, нейрофизиологик ва биокимёвий маълумотларни ўрганиш асосида умуртқа поғонаси ўқи деформациялари даражасига боғлиқ ҳолда неврологик асоратларини аниқлаш, консерватив даволашнинг самарали усулини ишлаб чиқиш ва жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ҳар томонлама комплекс баҳолаш билан шкалалар асосида (визуал аналогли шкала, DN4, ВНС-саволномаси, вертеброневрологик симптомларни балли баҳолашнинг суммар клиник шкаласи, Бек шкаласи) деформациянинг даражаси ва олиб борилган давога боғлиқ ҳолда умуртқа поғонаси ўқининг деформацияси бўлган беморларнинг клиник вертеброневрологик симптоматикаси тақдим этилган; 
илк бор тери-галваник чақирилган потенциаллар ёрдамида умуртқа поғонаси ўқи деформациясида неврологик кўринишлари бўлган беморларда симпатикотоник белгилари устин келиши аниқланган; 
илк бор умуртқа поғонаси ўқининг деформацияси ва неврологик симптоматикасининг зўрайишида травматизация ва биохимик кўрсаткичларини алмашинуви бузилишлари ахамиятга эгалиги аникланди ва “узвийлик айланаси” модели тақдим этилган;
илк бор қон зардобида гликозаминогликан концентрацияси умуртқа поғонаси ўқи деформацияси ва неврологик симптоматикасининг оғирлик даражасининг прогностик белгиси бўлиб аниқланган;
умуртқа поғонаси ўқи деформацияси булган беморларга таклиф этилган комплекс консерватив давога метаболик терапия ва краниовертебрал микрополяризацияни киритиш йўли билан оптималлаштирилган;
умуртқа поғонаси ўқи деформацияси булган беморларда, асаб тизими функционал оғирлик даражасининг диагностик мезонларини ишлаб чиқиш асосида беморларни консерватив ва оператив даволашга дифференциацияланган ёндошув таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Умуртқа поғонаси ўқи деформацияси булган беморларда неврологик кўринишларининг янги диагностик усуллари  ва таклиф этилган давоси самарадорлигини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Умуртқа поғонаси деформациясининг турли даражалари бўлган беморларда кузатиладиган неврологик симптоматика» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 12 декабр 2019 йилдаги 8н-д/313-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома деформациянинг даражасига боғлиқ ҳолда умуртқа поғонаси ўқи деформациясининг барвақт диагностикасини, асоратларни олдини олиш ва ногиронлик ривожланиш хавфини камайтириш имконини берган;
«Умуртқа поғонаси ўқининг деформацияси бўлган беморларда краниовертебрал микрополяризацияси билан неврологик кўринишларни коррекция қилиш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 12 декабр 2019 йилдаги 8н-д/313-сон маълумотномаси). Тавсия этилган услубий тавсиянома умуртқа поғонаси ўқининг деформацияси бўлган беморларда краниовертебрал микрополяризация билан неврологик кўринишларни коррекция қилиш билан даво самарадорлигини ошириш имконини берган;
Умуртқа поғонаси ўқи деформациясининг неврологик кўринишларининг янги диагностик усуллари ва таклиф этилган давоси самарадорлигини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Ибн Сино номли 1-Шаҳар клиник шифохонаси, Республика болалар ортопедия маркази, Тошкент шаҳар Н.М.Маджидов номли “Neyromed Servis” ва "Global Med System”  хусусий клиникаларининг амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 02 июль 2020 йилдаги  8н-з/72-сонли маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижалари умуртқа поғонаси ўқининг деформацияси бўлган беморларда неврологик асоратларнинг эрта ташхислаш, даволаш ва ногиронликни камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish