Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозоров Махсум Бахшиллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат корхоналарида электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини комплекс тадқиқ қилиш учун умумлашган кўрсаткичлар ишлаб чиқиш”, 05.05.02 – Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар(техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Т90.
Илмий раҳбар: Садуллаев Насулло Нематович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Хошимов Фозилжон Абидович, техника фанлари доктори, профессор; Абидов Қудрат Ғайратович, техника фанлари бўйича доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат корхоналарини электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини умумлашган кўрсаткичлар асосида комплекс тадқиқ қилиш усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат корхонасида электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини умумлашган кўрсаткич асосида комплекс баҳолаш усули  ишлаб чиқилган;
умумлашган самарадорлик кўрсаткичининг вазн коэффициентлари қийматлари ва навбатланиш тартиби корхонада электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлиги умумлашган самарадорлик кўрсаткичига таъсирини эътиборга олган ҳолда асосланган ва ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқариш корхонасида электр энергиясидан фойдаланишни умумлашган нисбий самарадорлик кўрсаткичи реал самарадорлик кўрсаткичларини нисбий меъёрлаш ва уларни ягона кўрсаткичга умумлаштириш орқали ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқариш корхонасида электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлиги экспресс таҳлил усулида комплекс баҳолаш мақсадида умумлашган нисбий самарадорлик кўрсаткичини автоматлаштирилган ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Саноат корхоналарини электр энергиядан фойдаланишни комплекс таҳлил қилиш автоматлаштирилган тизимини қўллаш ҳамда энергия сарфи бўйича ахборот таҳлили  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
электр энергия самарадорлигини аниқлаш бўйича экспресс таҳлил усули “Evrosnar” МЧЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2019 йил 4 июндаги ГП/3-670-сон маълумотномаси). Натижада, 85 млн. сўмлик иқтисодий самарадорликкаэришилган;
энергия самарадорлигини назорат қилувчи он-лайн мониторинг тизими “Evrosnar” МЧЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2019 йил 4 июндаги ГП/3-670-сон маълумотномаси). Натижада, электр энергиясининг исрофгарчилигини 2% гакамайтириш имконини берган;
умумлашган нисбий самарадорлик кўрсаткичини автоматлаштирилган ҳисоблаш алгоритми ва ЭҲМ дастури “Evrosnar” МЧЖда жорий этилган  (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2019 йил 4 июндаги ГП/3-670-сон маълумотномаси). Натижада, реактив қувват сарфи даражасини ушлаб туриш  имконияратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish