Sayt test rejimida ishlamoqda

Қулметов Мансурбек Рўзматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари ўртасидаги рақобатни такомиллаштириш йўналишлари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Iqt219.
Илмий раҳбар: Мирзаев Фарход Исамович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Карлибоева Рая Хаджимуродовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмоилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  тижорат банклари ўртасидаги рақобатни  такомиллаштириш юзасидан илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.    
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банклараро рақобат шароитида банклар томонидан “Ўз мижозингни бил” тизимини жорий этиш орқали банк мижозлари сонини ўртача йиллик 10-15 фоизгача кўпайтириш имконияти асосланган;
банкларда рақобат муҳитини замонавий маркетингдан самарали фойдаланган ҳолда масофадан туриб банк хизматларини кенг жорий этиш зарурлиги асосланган;
тижорат банклари ўртасидаги рақобатни ахборот манбаи, омиллар, кўрсаткичлар асосида баҳолаш механизми ишлаб чиқилган;
тўлов хизматлари бозорида банклараро рақобатни кучайтиришда интернет-банкинг тизими имконияти он-лайн конверсия, микроқарз хизмат турини киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банклари ўртасидаги рақобатни такомиллаштириш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
банклараро рақобат шароитида банклар томонидан “Ўз мижозингни бил” тизими бўйича таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан амалиётга киритилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2019 йил 02 декабрдаги 24-03-09-310-сон маълумотномаси). Ушбу тaклифнинг aмaлиётгa жoрий этилиши натижасида “Ўзсаноатқурилишбанк” тизимида ўтган йилга нисбатан мижозлар сони 10% ошган ҳамда 1 миллиондан зиёд мижозларга хизмат кўрсатиш имконияти яратилган;
банкларда рақобат муҳитини замонавий маркетингдан самарали фойдаланган ҳолда масофадан туриб банк хизматларини кенг жорий этиш таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан ўрта муддатли ривожлантириш стратегиясига киритилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2019 йил 2 декабрдаги  24-03-09-310-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши банкнинг масофавий хизматлари ҳажмини 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига 246,5 млрд. сўмга ошишини таъминлаган;
тижорат банклари ўртасидаги рақобатни ахборот манбаи, омиллар, кўрсаткичлар асосида баҳолаш механизми бўйича таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан “Мижозлар сиёсати”ини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2019 йил 02 декабрдаги  24-03-09-310-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф “Ўзсаноатқурилишбанк” мижозларининг сонини ҳисобот йилида 11,7 фоизга ошириш имконини берган; 
тўлов хизматлари бозорида банклараро рақобатни кучайтиришда интернет-банкинг тизими имкониятини он-лайн конверсия, микроқарз хизмат турини киритиш таклифи  “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан кредит сиёсатига киритилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ нинг 2019 йил 02 декабрдаги  24-03-09-310-сон маълумотномаси). Ушбу хизмат турлари амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг мижозларга кўрсатаётган нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳажми ҳисобот йилида 1,18 баробарга ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish