Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Нилуфархон Махамаджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич таълим самарадорлигини оширишда интеграциялашган технологиядан фойдаланиш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped.589.
Илмий раҳбар: Мирқосимова Марғуба Мирқобиловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Юсупова Шоҳида Жалолиддиновна, педагогика фанлари доктори, доцент; Абдурахманова Барно Мухамаджоновна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич таълим жараёнида интеграциялашган таълим технологиясини қўллашнинг методик шарт-шароитларини аниқлаштириш ҳамда илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич таълим самарадорлигини оширишга доир интеграциялашган технологиянинг дидактик хусусиятлари (ўқувчи шахсига йўналганлик, ўқув-билиш фаолиятини бошқариш, концентризм, ҳамкорлик, ижодкорлик) ўқув фани мавзуси, таянч тушунча ва билимлар, кўникма, малакалар компетенцияларни таълим мақсадлари (таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи) билан ички  интеграция динамикасини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
интеграциялашган ўқитиш орқали бошланғич таълим самарадорлигини баҳолаш мезонлари (таянч тушунчаларни оддийдан мураккабга қараб ривожлантириб бориш, муаммоли вазиятлар ва уйғунлашган усулларни қўллаш, манба бўйича ихчам, мукаммал маълумотлар мажмуасининг ифодаланиши) ўқиш, она тили, математика, табиатшунослик (атрофимиздаги олам) фанларининг вертикал ва горизонтал интеграциясини қўллаш асосида ўрганилган;
бошланғич таълимда интеграциялашган ўқитиш жараёнларини ташкил этишга доир дидактик моделнинг методик компоненти ўқув ҳаракатлари изчиллигининг (тайёрлов, лойиҳалаш, амалга оширувчи, якуний) интеграллашган дарс тузилмаси (адаптив, амалий, умумлаштириш, рефлексия) билан қайта алоқаси интенсивлаш даражасига мувофиқ такомиллаштирилган;
синфдан ташқари ўқиш дарсларида интеграциялашган таълим технологиясини қўллашнинг методик шартлари (узвийлик, босқичма-босқич амалга ошириш, яхлитлик, натижавийлик) 1-2-синфларда ўзлаштирилган содда тушунчалар, кўникма ва малакалар орқали 3-4-синфларда мужассам, яхлит ижодий тасаввурларни ривожлантириш имконини берувчи интеграцион харита аналогли лойиҳалаш асосида мукаммаллаштирилган.
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бошланғич таълим самарадорлигини оширишда интеграциялашган технологиялардан фойдаланиш бўйича олинган илмий  натижалар асосида:
бошланғич таълим самарадорлигини оширишга доир интеграциялашган технологиянинг дидактик хусусиятларини аниқлаштириш, ўқув фани мавзуси, таянч тушунча ва билимлар, кўникма, малакалар компетенцияларни таълим мақсадлари (таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи) билан ички интеграция динамикасини таъминлашга доир таклифлардан бошланғич таълимнинг компетенциявий ёндашувга асосланган Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2019 йил 27 июндаги 01/11-01/8-1466-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич таълимда компетенциявий ёндашувни жорий этишда интеграциялашган технологияларни қўллаш самарадорлигини оширишга эришилган;
интеграциялашган ўқитиш орқали бошланғич таълим самарадорлигини баҳолаш мезонларини ўқиш, она тили, математика, табиат фанларининг вертикал ва горизонтал интеграциясини қўллаш асосида аниқлаштириш, бошланғич таълимда интеграциялашган ўқитиш жараёнларини ташкил этишга доир дидактик моделнинг методик компонентини ўқув ҳаракатларининг изчиллигини интеграллашган дарс тузилмаси билан қайта алоқасини интенсивлаш даражасига мувофиқ такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ПЗ-2014-0903160552 рақамли  “Умумий ўрта таълим мактабларида модулли ўқитиш жараёнини технологик таъминлаш механизмлари” (2015-2017 йй.) лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 январдаги 89-03-376-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич таълим жараёнларида интеграциянинг интенсивлигини таъминлашда модулли ўқитиш технологиясини қўллаш самарадорлигини оширишга эришилган;
синфдан ташқари ўқиш дарсларида интеграциялашган таълим технологиясини қўллашнинг методик шартларини аниқлаштириш, 1-2-синфларда ўзлаштирилган содда тушунчалар, кўникма ва малакалар орқали 3-4-синфларда мужассам, яхлит ижодий тасаввурларни ривожлантириш имконини берувчи интеграцион харитани аналогли лойиҳалаш асосида такомиллаштиришга доир амалий тавсиялардан А-5-37 рақамли “Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик билимларни шакллантиришга мўлжалланган мультимедиали интеллектуал ўйинлар” (2015-2017 йй.) лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 январдаги 89-03-376-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич таълимда интеграциялашган технологияни қўллашда мультимедиа воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish