Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаева Фарохат Одилжоновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисосликшифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак ўқитувчиларда шахслараро муносабат маданиятини ривожлантириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи  (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1272.
Илмий раҳбар:Мусурманова Ойниса Мусурмановна,педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилганмуассасаноми: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.03. 
Расмийоппонентлар: Эгамбердиева Нодира Мелибаевна, педагогика фанлари доктори, профессор;Эркабаева Нигора Шариповна,педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчиташкилот: Навоий давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларда шахслараро муносабат маданиятини ривожлантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахслараро муносабат маданиятининг когнитив (шахс феномени, нутқий этикет), аффектив (эмпатия, шахсий қадриятларни ҳурмат қилиш), конатив (мулоқотга кириш эҳтиёжи) таркибий асосларини белгилаш орқали мотивацион-эҳтиёжли, эмпирик ахлоқий тажриба, назарий билимларни ўзлаштириш, қадриятга йўналганлик босқичлари аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда шахслараро муносабат маданиятини ривожлантиришда коммуникатив толерантлик салбий таъсирларни бартараф этишдаги асосий таркибий қисм эканлигини эмпирик асослаш орқали эмпатия тузилмасига хос эмоционал, когнитив, хулқий компонентлар ўртасидаги ўзаро таъсирнинг мулоқот тажрибаси ва ижтимоий-педагогик муносабат тизими билан гармоник алоқадорлиги аниқлаштирилган;
рефлексив ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда шахслараро муносабат маданиятини ривожлантириш мазмуни, бўлажак ўқитувчиларда танланган касбнинг ижтимоий аҳамиятини тўғри тасаввур қилиш, бўлғуси касбий позициясига қатъий ишонч, ўз-ўзини тарбиялаш, ўз-ўзини ривожлантириш сифатлари мулоқот ва шахслараро мулоқот рефлексияси билан уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда шахслараро муносабат маданиятини ривожлантириш технологияси шахслараро муносабат маданиятини мақсадли ривожлантириш жараёни ҳамда алгоритми, бўлажак ўқитувчиларнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракатини таҳлил этиш, ривожланиш векторларини кўргазмали акс эттириш орқали умумий ҳаракатлар компонентларини интеграциялаш механизмини қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бўлажакўқитувчилардашахслараро муносабат маданиятини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шахслараро муносабат маданиятининг когнитив, аффектив, конататив таркибий асосларини белгилаш, мотивацион-эҳтиёжли, эмпирик ахлоқий тажриба, назарий билимларни ўзлаштириш, қадриятга йўналганлик босқичларини аниқлаштиришга доир таклифлардан 5110900 – Педагогика ва психология бакалавриат йўналиши Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган(Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 9 октябрдаги 89-03-3809-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагог-психологларда коммуникатив компетентлик ва рефлексив маданиятни ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларда шахслараро муносабат маданиятини ривожлантиришда коммуникатив толерантлик салбий таъсирларни бартараф этишдаги асосий таркибий қисм эканлигини эмпирик асослаш орқали эмпатия тузилмасига хос эмоционал, когнитив, хулқий компонентлар ўртасидаги ўзаро таъсирнинг мулоқот тажрибаси ва ижтимоий-педагогик муносабат тизими билан гармоник алоқадорлигини аниқлаштиришга доир таклифлар 5111800 – Мактабгача таълим бакалавриат йўналиши малака талаблари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 9 октябрдаги 89-03-3809-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак тарбиячиларда диалогик муносабат маданиятини ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
рефлексив ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда шахслараро муносабат маданиятини ривожлантириш мазмуни, талабаларда танланган касбнинг ижтимоий аҳамиятини тўғри тасаввур қилиш, бўлғуси касбий позициясига қатъий ишонч, ўз-ўзини тарбиялаш, ўз-ўзини ривожлантириш сифатлари мулоқот ва шахслараро мулоқот рефлексияси билан уйғунлигини таъминлашга доир амалий тавсияларданОТ-Ф8-214. “Талабаларни касбий ва шахсий ижтимоийлаштириш” (2007-2011йй.) лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 9 октябрдаги 89-03-3809-сон маълумотномаси). Натижада, шахсий ва касбий ижтимоийлаштиришнинг фанлараро модулли технологияларини қўллаш самарадорлигини оширишга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларда шахслараро муносабат маданиятини ривожлантириш технологияси, уни қўллаш алгоритми, талабаларнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракатини таҳлил этиш, ривожланиш векторларини кўргазмали акс эттириш орқали умумий ҳаракатлар компонентларини интеграциялаш механизмини қўллашга доир амалий тавсиялардан  ИТД-4-122.“Юксак маънавиятли шахсни шакллантиришнинг тарбия технологиясини ишлаб чиқиш” (2009-2011 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 9 октябрдаги 89-03-3809-сон маълумотномаси). Натижада, юксак маънавиятли шахсни шакллантиришнинг тарбия технологиясини хусусий-методик даражада қўллаш самарадорлигини оширишга,ишлаб чиқилган методика ва таълим технологияси шахслараро муносабат маданиятикомпетенциясининг такомиллашувига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish