Умарходжаев Даврон Хакимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қийин тозаланувчан ва машинада терилган пахта хомашёси учун юқори самарадорли пахта толасини тозалаш технологиясини ишлаб чиқиш”, 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш(техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/T574.
Илмий раҳбар: Мақсудов Эркин Тўхтаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик технология институти,PhD.03/30.12.2019.Т.66.01.
Расмий оппонентлар: Маматов Алишер Зулунович, техника фанлари доктори, профессор;Эргашев Жамолиддин Саматович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: модернизациялаштирилгантола тозалагичнинг оптимал технологик ва конструкцион параметрларини аниқлаш йўли билан қийин тозаланувчан ва машинада терилган пахта толасини тозалаш жараёни самарадорлигини ошириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тозалаш модулидаги аррали цилиндрлар зонасида тола ҳаракати ва унинг арра тишлари билан ўзаро таъсирлашуви интенсивлигинингназарий ва амалий таҳлиллари асосида2 босқичли тола тозалаш қурилмаси конструкцияси ишлаб чиқилган;
интенсив тозалаш жараёнида колосниклараро тирқишлар ва колосникларнинг 1- ва 2- аррали цилиндрларга нисбатан ўрнатиш координаталари ўртасидаги аналитик боғлиқликлар таҳлилига кўра уларнинг рационал жойлашув зонаси аниқланган;
ифлос аралашмалардан тозалашжараёнида толага бўладиган зарбли юкламаларни назарий таҳлил қилиш асосида колосникларнинг оптимал сони ва тозалаш самараси аниқланган;
юқори тозалаш самарасига эга бўлган, толанинг юқори сифатини таъминлайдиган оптимал конструктив ва технологик параметрлари асосидатола тозалагич ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юқори тозалаш самарасига эга бўлган тола тозалагични яратиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида:
ишлаб чиқилган тўғри оқимли икки барабанли тола тозалагич конструкциясигаЎзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан фойдали моделга патент олинган(“Икки босқичли тўғри оқимли тола тозалагич”,№FAP01170-2016 й.). Натижада,толани тозалаш самарадорлигини ошириш ва унинг сифат кўрсаткичларини яхшилаш имконияти яратилган;
тўғри оқимли икки барабанли тола тозалагич “Ўзпахтасаноат”АЖ таркибидаги корхоналар, жумладан, Зарбдор пахта тозалаш корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзпахтасаноат”АЖнинг 2020 йил 3 мартдаги 03-18/875-сон маълумотномаси). Натижада, тозалаш самарасини 37,2%гаоширишва чиқиндилардаги толадорликни 16,23% гача пасайтириш, юқори навли толани тозалашда O’zDst 604:2016 стандарти бўйича “Олий” синфдаги толанинг сифатини эса2,14%гача кўтарилишига эришилган;
икки барабанли тола тозалагич оптимал параметрлари “Ўзпахтасаноат”АЖ таркибидаги корхоналар, жумладан, Гулистон пахта тозалаш корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзпахтасаноат”АЖнинг 2020 йил 3 мартдаги 03-18/875-сон маълумотномаси). Натижада, тозалаш самарасини 38,1%га ошириш ва чиқиндилардаги толадорликни 12,4%гача пасайтириш, юқори навли толани тозалашда O’zDst 604:2016 стандарти бўйича “Олий” синфдаги толанинг сифати 1,9%га кўтарилиши таъминланган.