Бастамкулова Ханифа Даврановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Комплекс ипларнинг таркибинингўзига хослиги ва уларнинг хусусиятларига бурамларнинг таъсири”, 05.06.02 –Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Т930.
Илмий раҳбар: Ахмедов Жахонгир Адхамович, техника фанлари доктори,доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти,DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Набиева Ирода Абдусаматовна, техника фанлари доктори, профессор;Қобулова Нилуфар Жалиловна, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади комплекс ипак иплари структурасининг ўзига хослиги ва бурамларнинг унинг хусусиятларига таъсирини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон-5 дурагай пиллалари умумий вазнининг 98,2% ўрта ва йирик калибрли, Хитой дурагайи пиллалариники эса деярли 99% майда ва ўрта калибрли эканлиги ҳамда ундан олинган пилла ипининг чизиқли зичлиги бўйича деярли бир текислиги аниқланган;
хом ипакнинг буғли ҳавода ишлов бериб зўриқишни ечиш технологияси ва унинг параметрлари ипни қайта ишлашда юзага келадиган узилишлар сонини ҳисобга олган ҳолдаишлаб чиқилган;
эшиш коэффициенти ва эшиш бурчаги орасидаги боғлиқлик, шунингдек, укрутканинг (ип қисқаришининг) ўзгариши бурамлар сонига боғлиқ ҳолда аниқланган;
комплекс эшилган иплар ва улардан ишлаб чиқарилган турли ассортимент буюмларнинг хусусиятларини элементар ипларнинг чизиқли зичлиги, комплекс ип таркибидаги ипларнинг сони, буралганлик даражаси ва бурам йўналишларимослигининг ўзгариши асосидабошқариш мумкинлиги асосланган;
эшилган комплекс ипак ипининг янги яратилганассортиментини ишлаб чиқариш усули асосида юзасида турли катак рангли жилоли мато намунаси олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Комплекс ипак иплари структурасининг ўзига хослиги ва бурамларнинг унинг хусусиятларига таъсирини исботлашга қаратилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
хом ипакка бурам бериб эшилган ипак ипини олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро учунпатенти олинган (“Эшилган ипак ипларини олиш усули”, №IAP05253-2016 й). Натижада,ғижимланмаслик, креп хусусиятли мумтоз ипак матоларининг ассортиментини кенгайтириш имкониятияратилган;
вискоза ва ацетат ипларини қўшиб бурам бериш орқали попоп кашта тикув ипларини ишлаб чиқаришга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро учунпатенти олинган (“Ипларни олиш усули”, №IAP05415-2017 й). Натижада, попоп кашта ипларининг янги юқори чизиқли зичликка эга бўлган, турларини сунъий кимёвий иплардан ишлаб чиқиш имконияти пайдо бўлган;
хом ипакка бурам бериб қўлда тикиш учун биринчи марта саноат усулида кашта ипларини табиий ипакдан ишлаб чиқиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро учун патенти олинган (“Ипак ипларини олиш усули”, №IAP05447-2017 й). Натижада, қўл кашта ипларини машиналарда бурамлар бериб ишлаб чиқариш имконияти туғилган;
табиий ипакдан яратилган янги саноат намунасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро учун патенти олинган (“Табиий ипакли мато”, №SAP01254-2014 й). Натижада, ғижимланмаслик хусусияти юқори бўлган ипак тўқималарининг янги ассортиментини ишлаб чиқариш имкониятипайдо бўлган;
юқори сифатли хом ипак ишлаб чиқариш ва табиий ипакдан мумтоз тўқималар ассортиментини кенгайтириш учун хом ашё тайёрлаш усуллари ва технологиялари “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси тасарруфидаги корхоналарда, хусусан, “BUKHARA BRILLIANT SILK” ҚК, “TURАN SILK” МЧЖ, “XARIR TOLA” МЧЖ, “NURLI TONG SILK” МЧЖ корхоналарида жорий этилган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2019 йил 1 августдаги 4-2/1604-сон маълумотномаси). Натижада,“Ўзбекистон-5” дурагай зот пиллалардан юқори сифатли халқаростандарт “3А” синфи талабларига жавоб бераоладиган хом ипак ишлаб чиқариш имконияти яратилган.