Sayt test rejimida ishlamoqda

Бойбобоева Соҳиба Тўрамирзаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «МеF2-TRF3 (Ме - Са, Ва; TR- Yb, Ce) асосидаги монокристалл ва нанокерамикаларда радиация билан уйғотилган ҳодисалар», 01.04.07 – Конденсирланган ҳолат физикаси (физика-математика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/FM178.
Илмий раҳбар: Нуритдинов Иззатилло, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/T.33.01.
Расмий оппонетлар: Джуманов Сафарали, физика-математика фанлари доктори, профессор; Умирзаков Болтахўжа Ерматович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади MeF2-TRF3 (Me-Ca, Ba; TR-Yb, Ce) асосли монокристаллар ва нанокерамикаларда таққослаш асосида радиация билан стимуллашган жараёнларни ўрганиш ва бу материаллардаги радиациявий жараёнларнинг умумий ва ўзига хос қонуниятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
МF2-TRF3 (М=Са, Ва; TR=Yb, Ce) асосида синтез қилинган монокристаллар ва нанокерамикаларнинг радиация билан уйғотилган ҳодисаларга киритмаларнинг таьсир қонуниятлари, бунда спектрал ва радиациявий хусусиятлардаги фарқланувчи жиҳатлар керамикавий намуналарда бўлган доначалар ва қатламлар орасида ўтиш чегараларининг мавжуд эканлиги билан боғлиқлиги аниқланган;
CaF2-YbF3 асосида олинган монокристаллар ва нанокерамикаларда Yb3+→Yb2+ валент ўзгаришлари билан бир қаторда турли ҳолатлардаги Yb3+ ионлари орасида конфигурациявий Yb3+→Yb3+ ўтишлари ҳам амалга ошиши аниқланган;
CaF2-YbF3 нанокерамика намуналарида доначалар ва қатламлар орасида ўтиш чегараларининг мавжудлиги нанокерамикаларда Yb2+ марказларнинг икки босқичли тўпланиши ва термик парчаланишига олиб келиши, бунда биринчи босқич монокристалларда ҳам бўлганидек, тугунлар орасида жойлашган фтор ионлари Fi нинг бузилмаган кристалл фазасидаги ҳаракати билан, иккинчи босқич эса нанокерамикаларда тугунлар орасида жойлашган  Fi ионларнинг доначалар ва қатламлар орасидаги ўтиш чегараларидаги ҳаракати туфайли содир бўлиши кўрсатилган;
керамикавий ВаF2-СеF3 намуналарида аниқланган церий иштирокидаги янги марказларнинг табиати идентификация қилинди: Сe2 марказлар церий ионлари жуфтлигига, Сe3 ва Сe4 марказлари эса церий иштирокидаги марказларнинг доначалар ва қатламлар орасида ўтиш чегараларида жойлашган нуқсонлар билан ҳосил қилган комплексларига тегишли эканлиги кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: МеF2-TRF3 (Ме-Са, Ва; TR-Yb, Ce) монокристаллар ва нанокерамикаларда кечадиган радиация билан стимуллашган ҳодисаларни ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
СаF2-TRYb3 асосида синтез қилинган монокристаллар ва нанокерамикалар учун аниқланган радиацион-оптикавий характеристикаларига иттербий кириндисининг таъсир этиш қонуниятлар чет эллик олимлар томонидан иттербий билан фаоллаштирилган кристалл ва нанокерамикалар хусусиятларини ўрганиш жараёнида фойдаланилган (халқаро илмий журналлардаги ҳаволалар Inorg. Mat.,Vol.53 No 3, pp. 313–317, 2017;J. Phys. Chem. C, 2017, Vol. 121, No 51, pp. 28435-28442; Scient. Bull. of University of California, Santa Cruz, ProQuest Dissertations Publishing, 2019, 13811489). Илмий натижаларнинг қўлланилиши СаF2-Yb3 асосида олинган монокристаллар ва нанокерамикалардаги баъзи иттербийли марказлар табиатини аниқлаш имконини берган;
ВаF2-СеF3 асосида олинган оптикавий нанокерамиканинг радиацияга чидамли эканлигининг аниқланиши чет эллик олимлар томонидан радиация таъсирига чидамли нодир ер элементлари фторидлари асосида синтез қилинадиган нанокерамикавий сцинтилляторларни излаб топиш мақсадида фойдаланилган (халқаро илмий журналлардаги ҳаволалар Radiation Measurements, Vol. 106, рр. 140-145, 2017; Doklady Physics, Vol.61, pp. 50–54, 2016; J. Am. Ceram. Soc., Vol. 102, pp. 178–184, 2019). Илмий натижаларнинг қўлланилиши баъзи янгидан ишлаб чиқилаётгн сцинтилляторларнинг радиация таъсирига чидамлилигини ошириш имконини берган;
ВаF2-СеF3 асосида олинган нанокерамикаларда аниқланган церийли марказлар характерстикалари чет эллик олимлар томонидан ишлаб чиқилаётган янги материалларнинг сцинтилляциявий характеристикаларини яхшилаш мақсадида фойдаланилган (халқаро илмий журналлардаги ҳаволалар J. All. Comp., Vol. 817, No 15, 2020, 153075; Rad. Phys. and Chem., Vol. 153, рр. 70-78, 2018; J. Cryst. Growth, Vol. 525, 125188, 2019). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ВаF2–СеF3 асосида тайёрланган маълум материалда нур чиқариш қобилиятини ошириш ва сцинтилляторлар учун янги таркиблар ишлаб чиқиш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish