Раджабова Юлдуз Назимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бехчет касаллигининг иммунологик ва морфологик хусусиятлари, ҳамда даволашни такомиллаштириш», 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib540
Илмий раҳбар: Мирсаидова Муниса Абдушукуровна, тиббиёт фанлари доктори
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01
Расмий оппонентлар: Маннанов Абдушукур Маликович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашев Музаффар Акрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Тиббиёт Академияси.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иммунологик ва морфологик хусусиятлар асосида Бехчет касаллигини ташхислаш ва даволаш учун мақбул усулларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор клиник-анамнестик маълумотлар асосида Бехчет касаллигининг Ўзбекистон республикаси ахолиси учун хос клиник кўринишлари характеристикаси, оғирлик даражаси ва қайталаниши сони қай даражада ўзгариши аниқланган. Оддий учуқ вируси, ёндош микрофлоранинг этиологик роли, шунингдек, касалликнинг кечиши ва зўрайиши бу қўзғатувчиларга боғлиқлиги исботланган;
илк бор қон зардобида dsДНК ва ssДНК концентрациясининг назорат гурухига нисбатан солиштирганда кўпайиши билан (p<0.001) Бехчет касаллигининг аутоиммун табиатга эгалиги исботланган;
Бехчет касаллиги билан оғриган беморларда хужайравий иммунитет (CD3, CD4, ИРИ) кўрсаткичларининг ишончли даражада камайиши, гуморал иммунитет кўрсаткичи (CD19, IgA, IgM, IgG) миқдорининг кескин ошиши каби иммун тизимидаги номутаносибликлар юз бериши исботланган;
цитокин статусидаги ўзгаришлар назорат гурухига нисбатан ЎНФ-α миқдорининг ошиши, яллиғланишга қарши цитокин ИЛ-4 нинг кескин камайиши ва бу ўзгаришлар касаллик давомийлиги 7 йилдан ошган беморларда янада яққоллиги исботланган;
Бехчет касаллиги билан оғриган беморларда патологик ўчоқлардан олинган биопсия намуналарининг морфологик параметрлари касаллик давомийлигига қараб ўзгариши аниқланган. Касаллик давомийлиги 1 йилгача булган беморларда лейкоцитокластик васкулит сурьати (нейтрофиллардан иборат бўлган периваскуляр инфилтратлар, нейтрофил ядро парчалари,шиш, қон томирларнинг фибриноид шишиши). Касаллик давомийлиги 7 йилдан ошган беморларда лимфоцитар васкулит сурьати (қон томирлар деворида лимфоцитар инфильтратлар мавжудлиги, қон-томир стенози) аниқланган;
ишлаб чиқилган даволашнинг такомиллаштирилган усули ёрдамида касаллик ривожланишида аниқланган қўзғатувчилар таьсири, касалликнинг аутоиммун табиати, цитокин статусидаги ва морфологиядаги ўзгаришлар, умумий ва махаллий иммунитет тизимидаги бузилишларни тиклашга эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Иммуннологик ва морфологик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда Бехчет касаллигини даволаш усулини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида
"Бехчет касаллигининг этиопатогенези ва кечишининг замонавий этапдаги хусусиятлари" услубий тавсияномалари тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 11 октябрдаги 8Н-р/265 маълумотномаси). Мазкур тавсияномалар Бехчет касалигига чалинган беморларни даволаш чора-тадбирларини такомиллаштиришга хизмат қилган.
Бехчет касалигини даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, ЎзР ССВ РИДВ ва КИАТМнинг жинсий йўл орқали юқувчи инфекциялар ва репродуктив бузилишлар бўлимида, Тошкент ва Жиззах вилоят тери таносил диспансерлари амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 02 июлдаги 8н-з/69 -сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши тиббий ёрдам сифатини ошириш, шунингдек, ташхисот ва даволашнинг янги усулларини қўллаш орқали беморларнинг хаёт сифатини яхшилаш, ҳамда уларнинг даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликни ошириш имконини берган.