Абдуллаева Гавхар Сапаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эшитиш идроки ва талаффузини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича 1-2-синфларнинг кар ўқувчилари билан олиб бориладиган коррекцион-ривожлантирувчи ишлаш технологияси”, 13.00.03 – Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Ped1216.
Илмий раҳбар: Мўминова Лола Рахимовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, PhD.03/30.12.2019.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Назарова Дилдора Асатовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кар болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда рус тилида таълим оладиган 1-2 синф кар ўқувчиларининг эшитиш идрокини ривожлантириш ва талаффузини шакллантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кар ўқувчилар эшитиш идроки ва талаффуз кўникмаларини интенсив ривожлантиришда полисенсор ёндашувнинг самарали омил эканлиги аниқланган;
ўқувчиларнинг психодиагностик хусусиятлари ва нутқий ривожланганлик даражаларини ҳисобга олган ҳолда товуш талаффузини мустаҳкамлашга мўлжалланган “Мен ўқийман, гапираман” махсус компьютер дастурининг оғзаки нутқ акустикасини визуаллаштириш имкониятлари кар ўқувчилар нутқининг просодик томонлари (нутқий нафас, овоз модуляциялари, нутқнинг темпо-ритмик хусусияти)ни ривожлантиришга устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
индивидуал коррекцион-ривожлантирувчи иш модели ва унинг асосида кар ўқувчилар товуш талаффузи ва эшитиш идрокини модулли тизим ва полисенсор ёндашув – кинестетик, тактил-вибрацион, эшитиб-кўриш асосида ривожлантириш методикаси оптималлаштирилган;
бошланғич синф кар ўқувчиларнинг мулоқот компетенциясини фаоллаштиришга йўналтирилган ўқув–услубий таъминот коммуникатив (самарали мулоқот) технологиялар (“Нутқий калейдоскоп”, “Қувноқ алифбо”, “Товушлар оламига саёҳат”) ҳамда “Нутқ ўстириш” фанидан дастур талабларининг ўзаро оптималлашуви асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эшитиш идроки ва талаффузини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича 1-2-синфларнинг кар ўқувчилари билан олиб бориладиган коррекцион-ривожлантирувчи ишлаш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида;
кар ўқувчилар эшитиш идроки ва талаффуз кўникмаларини интенсив ривожлантиришда инновацион ёндашувлар (полисенсор, лабдан ўқитиш) “Кар болалар мактабида якка тартибдаги машғулотларда эшитиш қобилиятини ривожлантириш ва талаффузга ўргатиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 30 ноябрдаги 89-03-4634-сон маълумотномаси). Натижада, кар болалар таълим олиш муассасаларида коррекцион машғулотларнинг тизимли олиб борилишига эришилган;
махсус муассасаларда фаолият кўрсатувчи бошланғич синфлар ўқитувчилари ва индивидуал иш бўйича мутахассислар, 1-2-синфлар кар ўқувчиларнинг эшитиш идроки ва товуш талаффузини ривожлантириш учун “Мен ўқийман, гапираман” инновацион компьютер технологияси “0-5 синфлар учун кар болалар мактабида якка тартибдаги машғулотларда эшитиш қобилиятини ривожлантириш ва талаффузга ўргатиш дастури” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 30 ноябрдаги 89-03-4634-сон маълумотномаси). Натижада, якка машғулотлар самарадорлиги ва ўқувчилар нутқий ривожланиши тартибининг тизимли олиб борилишига эришилган;
эшитиш идрокини ривожлантиришга мўлжалланган индивидуал машғулотларнинг “блок-модуль” тизими (ташхисий, шакллантирувчи, ривожлантирувчи) асосида такомиллаштирилган ва амалиётга жорий қилинган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 30 ноябрдаги 89-03-4634-сон маълумотномаси). Натижада, коррекцион-педагогик таълим технологияларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
кар ўқувчиларнинг нутқий материални эшитиб қабул қилиш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув топшириқлари махсус мактаблар амалиётига жорий қилинган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 30 ноябрдаги 89-03-4634-сон маълумотномаси). Натижада, якка машғулотлар самарадорлигини ва ўқувчилар нутқий ривожланишини мониторинг қилиш тартиби йўлга қўйилган.