Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшкараев Садридин Чориевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурхондарё вилояти тупроқлари таркибидаги цезий-137 ва стронций-90 радионуклидларини бета ва гамма нурланишлар асосида аниқлашнинг радиометрик-спектрометрик усулини ишлаб чиқиш», 02.00.02 – Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/К305. 
Илмий раҳбар: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.K.02.05.
Расмий оппонентлар: Қулматов Рашид Анорович, кимё фанлари доктори, профессор; Султонов Марат Мирзаевич, кимё фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхондарё вилояти тупроқларидаги цезий-137 ва стронций-90 радионуклидларини бета- ва гамма-нурланишлар асосида радиометрик-спектрометрик аниқлаш усулини ишлаб чиқиш ҳамда бу радионуклидларнинг Сурхондарё вилояти тупроқларидаги тарқалишини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тупроқ таркибидаги цезий-137 ва стронций-90 радионуклидларини бета- ва гамма-нурланишлар асосида радиометрик-спектрометрик аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
тупроқ таркибидаги цезий-137 ва стронций-90 радионуклидларини МКГБ-01 радиометри билан аниқлашнинг мақбул шароитлари аниқланган;   
ишлаб чиқилган усул ёрдамида тупроқ таркибидаги цезий-137 радионуклиди (0,5 - 2)∙104 Бк/кг ва стронций-90 радионуклиди (0,3 - 1,5)∙104  Бк/кг чегарасида аниқланган;
ишлаб чиқилган усулнинг тўғрилиги ва такрорланувчанлиги, радионуклидлар миқдорини аниқлаш чегаралари масс-спектрометрия усули билан метрологик баҳоланган,  цезий-137 ва стронций-90 радионуклидларининг Сурхондарё вилояти тупроқларида тарқалиш ҳамда кўчиш шакллари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тупроқ таркибидаги цезий-137 ва стронций-90 радионуклидларини радиометрик-спектрометрик аниқлаш усулини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
радионуклидларни радиометрик-спектрометрик аниқлаш усули А-12-ФҚ-17926 рақамли “Замонавий ядро-физикавий методлар ёрдамида гидрометаллургия корхоналари чиқинди эритмалари таркибидаги нодир металларни концентрлаш ва ажратиш” мавзусидаги лойиҳада нодир металларнинг радионуклидларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 июндаги 89-03-2097-сон маълумотномаси). Натижада гидрометаллургия корхоналари чиқинди эритмалари таркибидаги нодир металларни радиометрик аниқлаш имконини берган;
тупроқ таркибидаги цезий-137 ва стронций-90 радионуклидларини радиометрик-спектрометрик аниқлаш усули «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2020 йил 22 июндаги АА-004788-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган усул тупроқдаги цезий-137 ни (0,5 – 2)∙104 Бк/кг ва стронций-90 ни (0,3 – 1,5)∙104  Бк/кг чегарасида аниқлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish