Тожиев Рустам Расуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Караумбет ва Барсакельмес кўли хомашё манбаларининг бишофит, магний гидрооксид, оксид ва натрий сульфатга комплекс қайта ишлаш технологиясини яратиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/Т352.
Илмий маслаҳатчи: Мирзакулов Холтура Чориевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Фарғона политехника институти, Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Номозов Шафоат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Реймов Ахмед Мамбеткаримович, техника фанлари доктори, профессор; Султонов Боҳодир Элбекович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон кўллари рапаси ва қуруқ аралаш тузлари ва дистиллер суюқликни комплекс қайта ишлаш йўли билан бишофит, натрий сульфат, магний гидроксид (оксид) ва натрий хлорид олишнинг илмий асослари ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
2Na+, Mg+2//2Cl-, SO4-2 - Н2О эрувчанлик системаси таҳлили асосида кўллар рапасини табиий (ёзги) шароитда концентрлаш ва қишқи чўктиришда натрийли тузлар кристаллашни олдиндан аниқланган;
Караумбет ва Барсакельмас кўллари рапасини дистиллер суюқлик, натрий карбонат ва барий хлорид ёрдамида қўшимчадан чуқур тозалаш ёрдамида кальций ва сульфатли ионларни йўқотиш орқали чуқур тозалаш мумкинлиги асосланган;
Караумбет ва Барсакелмас тозаланган рапасидан ҳар бир босқичда 98% тозаликдаги NaC1 ва 99,5% MgC12•6Н2О тутган бишофит кристалларини олишга имкон берувчи икки босқичли буғлатиш усули ишлаб чиқилган;
Караумбет қуруқ аралаш тузлар эритмасидан мирабилитни кристаллаш ва мирабилитни юқори навга мос келадиган натрий сульфат олишда қиздиришнинг ҳарорат оралиғи аниқланган;
Караумбет ва Барсакельмас кўли тозаланган рапаси ва қуруқ аралаш тузларини нейтраллаш йўли билан ГОСТ талабига жавоб берадиган магний гидроксид ва оксид олиш жараёнининг мақбул шароитлари аниқланган;
дистиллер суюқлигини қурилиш ва кальцинацияланган сода ишлаб чиқаришида қўлланиладиган гипс ва тоза натрий хлорид номокобига қайта ишлаш усули ишлаб чиқилган;
Караумбет ва Барсакельмас кўллари рапаси ва ҚАТ, соданинг йирик тоннажли чиқиндиси – ДСни қайта ишлаш йўли билан бир вақтнинг ўзида натрий сульфат ва хлорид, кальций сульфат ва карбонат ажратиш орқали бишофит, магний гидроксид (оксид) олиш технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Караумбет ва Барсакельмес кўллари рапаси ва қуруқ аралаш тузлари, ҳамда дистиллер суюқлигини магний хлорид, натрий сульфат, магний гидроксид (оксид), кальций сульфат ва карбонатга қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
натрий сульфатни олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 04470, 2012 й.). Натижада сульфат-хлорид типидаги маҳаллий тузли қатламларни турли хил ювувчи воситаларнинг таркибига кирувчи юқори навли натрий сульфатга қайта ишлаш имконини берган;
Караумбет ва Барсакельмес кўллари рапаси аралаш тузларини магний, натрий ва кальцийга комплекс қайта ишлаш технологияси «Farg’onaazot» АЖнинг истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган («Uzkimyosanoat» АЖнинг 2020 йил 22 майдаги 14-2353-сон маълумотномаси). Натижада халқ хўжалиги муҳим маҳсулотлари - магний хлорид ва оксид, натрий сульфат ва хлорид, кальций карбонат олиш имконини берган;
дистиллер суюқлигини мирабилит ёрдамида кальций сульфат ва натрий хлоридга қайта ишлаш технологияси «Farg’onaazot» АЖнинг истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган («Uzkimyosanoat» АЖнинг 2020 йил 22 майдаги 14-2353-сон маълумотномаси). Натижада йирик тоннали чиқиндидан фойдаланиш ва атроф-муҳитни яхшилаш имконини берган.