Улмасов Тулқун Усмановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сочилувчан полимерлар ва органоминерал тўлдирувчиларни аралаштириш ва улар асосида машинасозлик учун композицион материаллар ва деталлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси, 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/T1760.
Илмий раҳбарлар: Негматов Сойибжон Содикович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Абед Нодира Сойибжоновна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Рискулов Алимжон Ахмаджонович, техника фанлари доктори, профессор; Негматова Комила Сайибжановна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сочилувчан полимерлар ва органоминерал тўлдирувчилар асосида композицион материаллар ва деталлар олиш учун аралаштириш ва аралаштиргичли қурилма технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сочилувчан материалларни аралаштириш учун узлуксиз аралаштириш қурилма кинематик шаклининг узлукли аралаштириш усулининг муқобили ҳисобланган энг мақбул варианти ишлаб чиқилган;
олинадиган аралашманинг табиати ва турига қараб, аралаштириш мосламасининг ишчи органлари айланиш тезлигини босқичма-босқич ўзгартириши аниқланган;
сочилувчан материалларни реверсив аралаштиришнинг янги технологияси ва оригинал мосламаси ишлаб чиқилган;
аралаштириш жараёни жадаллигининг барабанни тўлдириш даражасига ва реверсив аралаштириш мосламасининг айланиш бурчагига боғлиқлиги асосланган;
ишлаб чиқилган технология бўйича ва узлуксиз ҳаракатланувчи реверсив аралаштиргичнинг яратилган қурилмасида сочилувчан полимер материалларни ва органоминерал тўлдирмаларни олдиндан аралаштириш йўли билан композицион полимер материалларнинг физик-механик ва антифрикцион-ейилишбардош хусусиятларини ошиши асосланган;
яратилган реверсив аралаштириш қурилмасида ишлаб чиқилган технологиясидан фойдаланган ҳолда олинган композицион полимер материалларининг физик-механик ва триботехник хусусиятлари дастабки композицион полимер материалига нисбатан 1,5–1,8 баравар ортиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аралаштириш технологияси ва композицион полимер материаллар ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
термопластик полимерлар асосида антифрикцион ва антифрикцион-ейилишбардош композицион материаллар олиш учун технологик регламенти «Пискент пахтатозалаш заводи»да тасдиқланган ҳамда ушбу технология ва ускуна "KB-KOMPOZIT" МЧЖда амалиётга жорий этилиб, 2000 кг композит полимер материаллардан иборат синов партияси олинган (ТР 192-2018 – ЛАиДК 10.01.2018). Натижада, юқори физик-механик ва триботехник хусусиятларга эга композицион полимер материллардан қозиқчали қисмлар ишлаб чиқиш имконини берган;
антифрикцион ва антифрикцион-ейилишбардош композицион материаллардан олинган қозиқчали қисмлар «Пискент пахтатозалаш заводи»да пахтани қабул қилиш, сақлаш ва профилактика ишлари давомида машина ва механизмларнинг ишчи органларида жорий этилган («O’ZPAXTASANOAT» АЖнинг 2020 йил 9 июлдаги 02-18/2001-сон; «PISKENT PAXTA TOZALASH» АЖнинг 2020 йил 9 июлдаги 76/01-сон маълумотномалари). Натижада, ейилишбардошлиги ва шунга мос равишда қозиқча қисмларининг ишлаш муддатини 1,5–1,8 мартага ҳамда пахтани қайта ишлаш машиналари ва механизмларининг маҳсулотдорлиги ва самарадорлигини ошириш, пахта толаси ва уруғларининг механик шикастланишини, тозалаш ва ишлаш пайтида энергия сарифини камайтириш имконини берган.