Sayt test rejimida ishlamoqda

Шодмонкулов Зохир Абдурахимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Линтер машиналари диск арраси тишларини ишлаш лаёқатини ошириш мақсадида устки қатламини технологик сифатини таъминлашда абразив зарралар оқими билан ишлов бериш”, 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари(техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/T743.
Илмий раҳбар:Шин Илларион Георгиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Бахадиров Гайрат Атаханович, техника фанлари доктори, профессор; Сулаймонов Рустам Шенникович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: арра тишларининг ён сиртларини абразив оқимли ишлов бериш орқали фаоллаштириб, линтерлаш жараёнини жадаллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
абразив оқимли ишлов беришда металларнинг пластик деформациясининг дислокация асосини ҳисобга оладиган сирт микронотекисликларини шакллантириш механизми ва модели ишлаб чиқилган;
ишлов берилган сиртнинг микропрофиль нотекисликлари баландлигини ҳисоблаш учун аналитик ечим олинган;
абразив оқимли ишлов беришда режимли параметрларга қараб ғадир-будирлик баландлиги параметрларидаги ўзгаришлар қонуниятлари аниқланган;
абразив заррачалар оқими билан арра тишларининг сиртларига ишлов бериш жараёнида олинган деформациянинг мустаҳкамлаш (чуқурлик ва пухталик даражаси) параметрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эркин қаттиқ жисмларни урилиши натижасида механик ишлов бериш технологик имкониятлар, хусусан, абразив оқимли ишлов бериш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тишларига абразив зарра қора кремний карбиди билан абразив оқимли ишлов берилган линтер арралари Тошкент вилоятининг Бўка ва Пискент пахта тозалаш корхоналарига жорий қилинган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2019 йил 25 мартдаги 02-18/1854-сон маълумотномаси). Натижада чигитнинг механик шикастланишни 25% га, тукдорлиги эса 20% га камайган.
арра тишларини микрошарчаларда икки томонлама динамик мустахкамлаш усулига Ўзбекистон Республикасининг Интелектуал мулк агентлигининг фойдали моделига патент олинган (“Деталларга абразив зарралар билан ишлов бериш учун аппарати” № FAP 20140159, 2016 й.). Натижада линтер арраларининг ишлаш вақтини икки маротабага ортиши линтерлаш самарадорлигини ошиши имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish