Рахимова Яйра Махмудовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Таркибида никель нанозаррачалари бўлган композицион керамик материалларни электр хусусиятлари», 01.04.07 – Конденсирланган ҳолат физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/FM171.
Илмий раҳбар: Абдурахманов Умарбек, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/T.33.01.
Расмий оппонентлар: Ашуров Мухсинджон Хурамович, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик; Ташмухамедова Дилноза Артиқбаевна, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оқувчанлик чегараси соҳасида таркибида никель микро- ва нано зарралари бўлган композицион керамик материалларни электрофизик хусусиятларининг қонуниятларини ўрнатиш, уларда заряд ташувчиларнинг электр ўтказувчанлик механизмини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таркибида микро- ва нанозарралари бўлган керамик композит материалларни олиш усуллари ишлаб чиқилган;
таркибида нанозарралари бўлган керамик композит материалларда заряд ташувчиларнинг электр ўтказувчанлиги сакраш механизми орқали тушунтирилиши асосланган;
перколяцион чегара соҳасида таркибида никель микро- ва нано зарралари бўлган композит керамик материалларда электр ўтказувчанлик, диэлектрик сингдирувчанлик ва термоЭЮК ўзгариш қонуниятлари ўхшаш бўлиб, критик характерга эга эканлиги аниқланган;
биринчи маротаба композицион керамик материаллар электр ўтказувчанлиги ва диэлектрик сингдирувчанлигининг никелнинг нанозарраларига боғлиқлигидан перколяцион чегаранинг икки тури аниқланган: биринчиси классик оқиш назариясини кўрсатувчи Vc қийматда, иккинчиси Vcd<Vc туннел боғланган чексиз кластер ҳосил бўлишида кузатилган;
керамик материалларда ҳосил бўлган чексиз кластернинг скелети, тармоқларининг ҳажмий миқдори, зичлиги, эгрилиги тўлдирувчи нанозаррачаларининг ҳажмий миқдорига боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Таркибида никель нанозарралари бўлган композицион керамик материалларни электрофизик хусусиятларини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
таркибида никель микро- ва нано зарралари бўлган композицион керамик материалларни олишнинг усуллари ва улардаги заряд ташувчиларнинг электр ўтказиш механизми, шунингдек, бундай тизимларда никель зарраларининг ҳажмига қараб чексиз кластер скелети ва ўлик учларининг ҳажмий миқдори, зичлиги, эгрилигига боғлиқлиги ОТ-Ф2-050-рақамли «Оқувчанлик чегараси соҳасида таркибида металл нанозарралари бўлган композит материалларнинг электрофизик хоссалари» мавзусидаги фундаментал лойиҳада қўлланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 26 декабрдаги 89-03-5162-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши радио қабул қилувчиларни қувватлантириш учун етарли бўлган 6 В кучланишни олиш учун конверторларни улаш шартларини ишлаб чиқишга имкон берган;
перколяцион чегара соҳасида таркибида никель микро- ва нано зарралари бўлган композит керамик материалларда электр ўтказувчанлик, диэлектрик сингдирувчанлик, иссиқлик ўтказувчанлик ва термоЭЮК ҳолатларининг ўрнатилган қонуниятлари халқаро олимлар томонидан заряд ташувчиларнинг электр ўтказувчанлик механизмларини, нано ўлчамли заррачали композитлар хоссаларини тушунтиришда фойдаланилган (Journal of the American Ceramic Society, 2010; Journal of the European Ceramic Society, 2018; Metallurgical and Materials Transactions A, 2014; http://digitalcommons.wayne.edu/oa dissertations, 2014; MRS Advances, 2019; DOE Hydrogen Program, 2009; Сomputer modeling in engineering and sciences, 2008). Илмий натижаларнинг қўлланилиши мураккаб структурага эга ноёб хусусиятли нанокомпозит материалларни олиш имконини берган.