Мухамедиева Дилдора Кабиловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Биологик популяциянинг кросс-диффузион системаларини компьютерли моделлаштириш», 05.01.07 – Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.DSc/T242.
Илмий маслаҳатчи: Арипов Мерсаид Мирсидикович, физика-матeматика фанлари доктори, профeссор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.T.07.01.
Расмий оппонентлар: Равшанов Нормахмат, техника фанлари доктори, профессор; Утеулиев Ниетбай Утеулиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Маматов Алишер Зулунович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: икки карра ночизиқли математик моделларнинг сифат хоссаларини таҳлил қилиш, автомодел таҳлил асосида бир жинсли ва бир жинсли бўлмаган муҳитда ифодаланувчи сонли схемалар ҳамда амалиётга тадбиқ этиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўп компонентали рақобатлашувчи кросс-диффузион биологик популяция системалари учун ночизиқли парчалаш алгоритмига асосланган автомодел ва тақрибий-автомодел ечимларни олиш усуллари ишлаб чиқилган;
конвектив кўчишли кросс-диффузион биологик популяция системаларининг компьютерли моделлари ишлаб чиқилган;
кўп компонентали икки карра ночизиқли ва ўзгарувчан зичликка эга биологик популяциянинг кросс-диффузион системаларини компьютерли моделлари ишлаб чиқилган;
биологик популяциянинг кросс-диффузион системалари ечимларининг локаллашув хоссалари аниқланган, глобал ечимга эгалик исботланган ҳамда Коши масаласининг умумлашган ечим баҳолари олинган;
автомодел тенглама ва система ечимларининг асимптотик ҳатти-ҳаракати асослаб берилган;
муҳит параметри, фазонинг ўлчамлари ва бошланғич маълумотларга кўра кўп компонентали кросс-диффузион биологик популяция тенгламалари системаси учун Коши масаласи ечимининг баҳолари олинган;
биологик популяция кросс-диффузион тенгламалар системасининг қуйи ва юқори ечимларини қуриш усуллари ишлаб чиқилган;
итерацион усуллар ёрдамида сонли параметрларнинг қийматларига кўра керакли аниқликда ҳисоблашларни таъминловчи мос бошланғич яқинлашишлар таклиф қилинган;
ночизиқли кросс-диффузион математик моделларни визуаллаштирувчи сонли моделлаштиришни амалга оширувчи ҳисоблаш схемалари, алгоритмлар, дастурий мажмуалар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Автомодел таҳлил асосида бир жинсли ва бир жинсли бўлмаган муҳитда ифодаланувчи сонли схемалар ва тадқиқoт усуллари асосида:
параболик типдаги ночизиқли кўп компонентали биологик популяция масаласининг автомодел ва тақрибий-автомодел ечими, глобал ечим учун баҳолари ҳамда сонли ечим усуллари Тез тиббий ёрдам республика илмий марказининг Андижон филиалида, Андижон тиббиёт уюшмаси, Андижон кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳамда Андижон вилоят инфекцион касалхонасида тадбиқ этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 3 июндаги 33-8/2959-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаси инфекцион кассаликларнинг тарқалиши самарадорлигини 15% га ошириш имконини берган;
автомодел ва тақрибий автомодел ечимларни олишнинг ишлаб чиқилган усули ҳамда глобал ва чегарланмаган ечимларнинг баҳоси Фарғона шаҳар тиббиёт уюшмаси, Республика тез тиббий ёрдам илмий марказининг Фарғона филиалида тадбиқ этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 3 июндаги 33-8/2959-сон маълумотномаси). Натижада инфекцион касалликларнинг тарқалишини башорат этиш самарадорлигини 15% га ошириш имконини берган;
квазичиқли параболик тенгламалар кўринишида ифодаланувчи кўп компонентали рақобатлашувчи биологик популяция жараёнларини таърифловчи ночизиқли математик моделлар «Зарафшон» магистрал тизими бошқармасида қарор қабул қилиш масалаларини ечишда жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 3 июндаги 33-8/2959-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаси мониторинг ва қарор қабул қилиш самарадорлигини 25% га ошириш имконини берган;
биологик популяция кўп компонентали рақобатлашувчи тенгламалар системалари учун Коши масаласи ечимининг баҳолари, ҳамда сонли ечиш усуллари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент вилояти бошқармасида зарар билан ишлаётган корхоналарни иқтисодий барқарорлигини мониторинг масалаларини ечишда жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш Вазирлигининг 2020 йил 3 июндаги 33-8/2959-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида зарар билан ишлаётган корхоналарни иқтисодий барқарорлиги мониторингини ўтказиш йил якуни бўйича аввалги йилга нисбатан уларнинг миқдорини Тошкент вилоятида 15% га камайтириш имконини берган.