Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодиров Обид Сафаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсмирларда (11-15 ёш) жиноят мотивлари шаклланишининг психодиагностикаси ва психокоррекцияси», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Psi38
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети 
Илмий раҳбар: Жабборов Азим Мейлиқулович, психология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.30/03.2020.P.26.02
Расмий оппонентлар: Рустам Абдурасулов, психология фанлари доктори, доцент; Бахтиёр Сирлиев, психология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсмирларда (11-15 ёш) жиноят мотивлари шаклланишининг психодиагностикаси ва психокоррекциясига таяниб баркамол ёшларни тарбиялашга йўналтирилган илмий-психологик ҳамда амалий-тарбиявий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмирлар хулқ-атворида жиноят мотивлари шаклланишида салбий омиллардан ҳимоя қилувчи (ҳуқуқий онгни шакллантирувчи) замонавий-психологик механизмлар тузилмаси ишлаб чиқилган;
ўсмирларда жиноий хулқ мотивацияси шаклланишини бартараф этувчи бир мақсадга йўналган - “уйғунлашган” психокоррекцион тарбиявий таъсир модули яратилган;
ўсмирларда жиноят мотивлари шаклланишининг олдини олишга йўналтирилган “ривожлантирувчи” ва “ҳуқуқий онгни шакллантирувчи” психологик тренинг дастури ишлаб чиқилган ва самарадорлиги аниқланган;
ўсмирларнинг индивидуал ва ижтимоий-психологик ривожланишига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган “ўзини тасдиқлаш”, “ўз манфаатларини бошқалардан устун қўйиш”, “ўғрилик”, “безорилик”, “бузғунчилик”, “қасоскорлик”, “ўз кучи ва жасоратини кўрсатувчи” жиноят мотивларининг олдини олишга хизмат қилувчи услубий тавсиялар таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўсмирларда жиноят мотивлари шаклланишининг психодиагностикаси ва психокоррекцияси бўйича тадқиқот натижалари асосида: 
ўсмирлар хулқ-атворида жиноят мотивлари шаклланишида салбий омиллардан ҳимоя қилувчи (ҳуқуқий онгни шакллантирувчи) замонавий-психологик механизмлар тузилмаси ишлаб чиқилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 15 февралдаги ПМ-1-сон маълумотномаси). Натижада, илмий тадқиқот лойиҳаларининг мақсадли амалга оширилишида ўсмирлар тарбияси учун масъул кишиларнинг жиноят мотивлари шаклланишининг биофизиологик, психологик саломатлик, ижтимоий-иқтисодий, тарбиявий-психологик жабҳалари ҳақида хабардорлиги оширилган, ўсмирлар билан ҳамкорлик ва мулоқот самарадорлиги таъминланган ҳамда ўсмирлар хулқ-атворида жиноят мотивлари шаклланишига таъсир этадиган турли салбий омиллар таъсиридан ҳимоя қилинган;
ўсмирларда жиноий хулқ мотивацияси шаклланишини бартараф этувчи бир мақсадга йўналган - “уйғунлашган” психокоррекцион тарбиявий таъсир модули яратилган ва амалиётга тадбиқ этилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 15 февралдаги ПМ-1-сон маълумотномаси). Натижада, таълим жараёнида ўсмирларда жиноят мотивлари шаклланишининг олдини олишга қаратилган психологик тушунчалар келиб чиқиши,  ёшларнинг ҳар томонлама баркамол шаклланиши ҳамда уларнинг соғлом турмуш тарзига мунособатнинг ижтимоий-маданий ва тарбиявий психологик жабҳаларини тушуниш билан боғлиқ ҳуқуқий-тарбиявий маълумотларни тизимли таҳлил қилишга хизмат қилган;  
ўсмирларда жиноят мотивлари шаклланишининг олдини олишга йўналтирилган “ривожлантирувчи” ва “ҳуқуқий онгни шакллантирувчи” психологик тренинг дастури ишлаб чиқилган ва самарадорлиги аниқланган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2019 йил 25 сентябрдаги 01/433-сон маълумотномаси). Натижада, ўсмирлар шахсини ўрганиш ва уларда намунавий хулқ-атвор ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича психологик маориф ва маърифат, психодиагностика, психокоррекция, психопрофилактика йўналишларида психологик тренинг дастурларини яратишга хизмат қилган;
ўсмирларнинг индивидуал ва ижтимоий-психологик ривожланишига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган “ўзини тасдиқлаш”, “ўз манфаатларини бошқалардан устун қўйиш”, “ўғрилик”, “безорилик”, “бузғунчилик”, “қасоскорлик”, “ўз кучи ва жасоратини кўрсатувчи” жиноят мотивларининг олдини олишга хизмат қилувчи услубий тавсиялар таклиф этилган. Ундан Республика маънавият ва маърифат марказининг “Миллий ғоя ва мафкуравий тадқиқотларни ташкил қилиш” бўлимида 2016-2018 йилларда амалга оширилган амалий тадқиқотлар давлат грантлари лойиҳаси доирасида: ПЗ-20170930384 рақамли “Жамиятда, айниқса ёшларда фуқоролик позицияси ва уларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг ғоявий-мафкуравий механизмларини такомиллаштириш” мавзусидаги амалий давлат грантини амалга оширишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 24 октябрдаги 02/02-1458-сон маълумотномаси). Натижада,  айниқса ўсмирларда фуқаролик позицияси ва уларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг ғоявий-мафкуравий механизмлари такомиллаштирилишига хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish