Sayt test rejimida ishlamoqda

Раззокова Сурайё Раззоковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «3d-металларнинг оксадиазолин ҳосилалари билан комплекс бирикмаларини синтези, тузилиши ва хоссалари», 02.00.01 – Ноорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/K172. 
Илмий раҳбар: Кадирова Шахноза Абдухалиловна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03
Расмий оппонентлар: Умаров Бақо Бафоевич, кимё фанлари доктори, профессор; Даминова Шахло Шариповна, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Mn(II), Co(II), Ni(II), Cu(II), Zn тузларини 1,3,4-оксадиазолин-2-тион ҳосилалари асосида металлокомплекс бирикмаларини синтез қилиш ҳамда уларнинг тузилиши ва хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Mn(II), Co(II), Ni(II), Cu(II) ва Zn ларнинг 1,3,4-оксадиазолин-2-тион ҳосилалари билан 45 та янги комплекс бирикмалар синтез қилинган;
квант-кимёвий усуллар ёрдамида лигандлар ва синтез қилинган комплекс бирикмаларнинг геометрик ва энергетик параметрлари, атомлардаги зарядларнинг тақсимоти, геометрияси ҳамда реакцион қобилияти аниқланган;
элемент, энергия-дисперсион, рентгенфазавий, дифференциал термик анализ, электрон, ИҚ- ва ПМР-спектроскопик усуллар ёрдамида синтез қилинган янги бирикмаларнинг индивидуаллиги ҳамда кристалл ва эритма ҳолатида гетероҳалқали лигандларнинг 3d-металл ионларига координацияланиши аниқланган;
илк бор 5-(3-гидроксифенил)-1,3,4-оксадиазолин-2-тион моногидрати – [3-OHC6H4-C2HON2S]·H2O] ва 5-(3-йодфенил)-1,3,4-оксадиазолин-2-тионнинг рух хлоридли янги комплекс бирикмасининг кристалл тузилишлари ҳамда комплекснинг тузилиши сурилган тетраэдрик шаклдалиги [ZnNClSO] аниқланган;
илк бор Mn(II), Co(II), Ni(II), Cu(II) ионларининг хлоридли, нитратли, ацетатли тузларини 1,3,4-оксадиазолин-2-тион хосилалари билан комплекс ҳосил қилишини барқарорлик константалари ва Mn(II)<Сo(II)<Ni(II)<Cu(II) қаторида барқарорлик константалари ортиб бориши шунингдек, Ирвинг-Вильямс қатори қонуниятларига мос келиши аниқланган;
илк бор ғўза ва буғдойни ўсишини тезлаштирувчи ҳамда ҳосилдорлигини оширувчи янги самарали стимулятор яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
1,3,4-оксадиазолин-2-тион ҳосилаларини 3d-металлар билан янги биологик фаол металлокомплекс бирикмаларининг синтези ва физик-кимёвий ҳамда биологик хоссаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
5-(3-гидроксифенил)-1,3,4-оксадиазолин-2-тион моногидратнинг рентгенструктуравий таҳлили натижалари Кембриж кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (The Cambridge Structural Database, https://doi.org/10.1107/S2414314619015323, CCDC 1965447). Натижада, ўхшаш янги кимёвий бирикмаларни синтез қилиш ва тузилишини тавсифлаш имконини берган;
СР-1 стимулятори Тошкент вилояти фермер хўжаликлари майдонларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 августдаги 02/025-1824-сон маълумотномаси). Натижада, СР-1 стимуляторини қўллаш пахтанинг шоналаши ва гуллаш даврини 2–4 кунга, пахтанинг очилиши 6–9 кунга қисқартириш, ҳосилдорликни ўртача 24–32 % га ошириб, ўсимликдаги сувнинг транспирация даврини ўртача 14-18 % га, шунингдек буғдой униб чиқишини 1–2 кунга тезлаштириш, етилиш даврини 8–10 кунга қисқартириш ва ҳосилдорликни 15–20 % га ошириш имконини берган;
синтез қилинган комплекс бирикмалардан ВА-ФА-Ф7-004 рақамли “Биологик фаол бирикмаларнинг металл комплекслари тузилишига ҳароратнинг таъсирини ўрганиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада металлокомплекс бирикмаларини синтез қилиш, уларнинг тузилиши ва хоссаларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 21 январдаги 4/1255-193-сон маълумотномаси). Натижада, 5-(3-гидроксифенил)-1,3,4-оксадиазолин-2-тионнинг янги комплексини олиш ва фазовий тузилиши ҳамда хоссаларини аниқлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish