Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшбоев Фарҳод Бакир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Наркотик моддалар истеъмол қилувчи шахсларни аниқлаш учун ИФА тест-система яратиш мақсадида морфин-оқсил конъюгатларини олиш», 03.00.12 – Биотехнология, 02.00.10 – Биоорганик кимё (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/B131.
Илмий раҳбарлар: Азимова Шахноз Садыковна, биология фанлари доктори, профессор; Юсупова Элвира Гайнатовна,  кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Микробиология институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.В.38.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Зафар Файзуллаевич, биология фанлари доктори, доцент; Далимова Сурайё Нугмановна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Биоорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: наркотик моддалар истеъмол қилувчи шаҳсларни аниқлаш учун ИФА тест-система ишлаб чиқиш мақсадида морфин-оқсил конъюгатларини олиш ва ундан фойдаланиш жараёнларини оптималлаштаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор морфин-соя оқсили конъюгати синтез қилинган;
соянинг 17 хил маҳаллий навларида умумий оқсиллар миқдори аниқланган ва улар орасидан “Ўзбек-6” нави энг оқсилга бой нав эканлиги исботланган;
илк бор морфин-оқсил конъюгатларини олишда ташувчи сифатида фойдаланиш мақсадида “Ўзбек-6” соя нави таркибидаги оқсилларнинг аминокислоталар таркиби аниқланган;
морфин-соя оқсили конъюгатидан наркоманлар қон зардобининг ИФА таҳлилида фойдаланиш шароитлари такомиллаштирилган; 
морфин-соя оқсили конъюгатининг спецификлиги тижорат ИФА тест-системасининг спецификлиги билан таққосланган ҳамда морфин-соя оқсили конъюгати асосида амалга оширилган ИФА нинг спецификлиги юқори эканлиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Наркотик моддалар истеъмол қилувчи шахсларни аниқлаш учун ИФА тест-система яратиш мақсадида морфин-оқсил конъюгатларини олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
морфин-оқсил конъюгатларини микропланшетларга адсорбциясини оптималлаштириш жараёни Ўсимлик моддалари кимёси институти қошидаги тажриба ишлаб чиқариш корхонасида наркоманлар диагностикаси учун ИФА диагностикумларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 23 январдаги 4/1255-241-сон маълумотномаси). Натижада, морфин-соя оқсили конъюгати асосида наркотик моддалар истеъмол қилувчи шахсларни аниқлашда арзон ва сезгир ИФА тест-системаларини ишлаб чиқиш имконини берган;  
қуйи молекуляр оқсилларни ажратиш учун оптималлаштирилган соя оқсилини ажратиш усуллари ФА-А11-Т037 рақамли «Қуйи молекуляр оғирликдаги оқсилларга асосланган полисаҳаридлар ва  парҳез қўшимчалари асосида пребиотик фаоллиги бўлган агентларни ишлаб чиқиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида ўсимликлардан ажратилган оқсилларнинг физик-кимёвий хусусиятлари ва биологик фаоллигини аниқлашда назорат сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 4 мартдаги 4/1255-655-сон маълумотномаси). Натижада, ўсимлик хомашёсидан пребиотик фаолликка эга бўлган қуйи молекуляр оқсиллар ажратиб олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish