Аширов Ойбек Норбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Pichia pastoris ачитқисида одам гепатит В вируси юза антигени, рекомбинант S оқсилининг экспрессияси», 03.00.12 – Биотехнология, 02.00.10 – Биоорганик кимё (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/B413.
Илмий раҳбарлар: Азимова Шахноз Садыковна, биология фанлари доктори, профессор; Сасмаков Собирджан Анарматович, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Микробиология институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.В.38.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Турдикулова Шахлохон Уткуровна, биология фанлари доктори, профессор; Рахманбердиева Рано Каримовна, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Биоорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Pichia pastoris ачитқи экспрессия тизимида одам гепатит В вируси юза антигени - рекомбинант S оқсилининг экспрессия усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
трансфер векторларда клонлаштириш учун тўлиқ ўлчамли S-HВsAg генини махсус рестрикцион сайтлар ҳосил қилиниб амплификация қилиш учун тегишли праймерлар синтезланган;
илк бор Pichia pastoris GS115 штаммида гепатит В вируси юза S оқсилини кодловчи рPIC3.5-S ва рPIC9-S рекомбинант плазмидалари клонлаштирилган;
клонлаштирилган рекомбинант S генининг нуклеотид кетма-кетлиги Ўзбекистонда тарқалган гепатит В вирусининг D генотипига мос эканлиги аниқланган;
S оқсилини экспрессия қилувчи рекомбинант Pichia pastoris GS115 штаммлари олинган;
S оқсилини юқори даражада экспрессия қилувчи Pichia pastoris GS115 штаммининг - MutS фенотипи аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гепатит В вируси юза антигенини кодловчи S генини клонлаштириш, мазкур геннинг рекомбинант Pichia pastoris ачитқи штаммларидаги экспрессияси ҳамда ушбу оқсилнинг антигeнлик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рекомбинант S оқсилини кодлайдиган ген кетма-кетлиги NCBI халқаро маълумотлар базасига киритилган (National Center for Biotechnology Information, U.S.National Library of Medicine, https:www.ncbi.nlm.nih.gov/guide/dna-rna/) маълумотлар базасига BankID 2308626 рақами орқали рўйхатдан ўтказилган. Натижада, базага киритилган маълумотлар аналогик оқсилларнинг аминокислота кетма-кетлигини, антигенлик хусусиятларини ҳамда мавжуд антиген детерминантларининг жойлашган ўрнини аниқлаш имконини берган;
Pichia pastoris ачитқисида рекомбинант S оқсилини кодловчи нуклеотидлар кетма-кетлиги EMBL LR746134 маълумотлар базасида рўйҳатдан ўтказилган (http://www.ebi.ac.uk). Натижада, келтирилган маълумотлар аналогик оқсилларнинг қиёсий таҳлилини глобал масштабда амалга ошириш имконини берган.