Филатова Альбина Васильевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Структураланган гидрофил полимерлар асосида аллергияга қарши ва яра битказувчи комбинацияланган фаолликка эга дори препаратларини яратиш», 02.00.10 – Биоорганик кимё (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/T334.
Илмий маслаҳатчи: Тураев Аббасхан Сабирханович, кимё фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўсимлик моддалари кимёси институти,
DSc.02/30.01.2020.К/Т.104.01.
Расмий оппонентлар: Сагдуллаев Баходир Тахирович, техника фанлари доктори, профессор; Гафуров Махмуд Бокиевич, кимё фанлари доктори; Халилов Равшанжон Муратджанович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гидрофил макромолекулалар тизимлари - карбоксиметилцеллюлоза, гуар, пектин, полиакрил кислоталарни структуралаш, улар асосида аллергик тери касалликлари ва жароҳатларни даволаш учун комбинацияланган юмшоқ дори шаклларини хамда ультра товуш ташхиси учун гелларни олиш, уларнинг ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор гуар смоласи эритмаларини борат ионлари ва уларнинг комплекслари билан структуралаш имконияти аниқланди; [В(ОН)4]- ионлари полисахаридларнинг цис тартибида жойлашган 2 ва 3 углерод атомлар ангидроглюкопираноз ҳалқаларидаги ОН гуруҳлари орқали тикилиши аниқланган;
илк бор Na-КМЦ, пектин ва карбополнинг структураланган гелли асос олиш технологияси ишлаб чиқилган;
замбуруғли инфекция асоратлари, аллергияни даволовчи «Флудигель» гели, ярани даволовчи «Тимогель» оригинал гели ва ультратовуш ташхиси учун “Полижель Ультра” контакт муҳитини олиш технологияси яратилган;
комбинацияланган препаратларни стандартлаш мақсадида технологик, физик-кимёвий ва биофармацевтик хусусиятлари аниқланган;
препаратлар таркибидаги фаол компонентларнинг миқдорий таҳлил усули ишлаб чиқилган ҳамда дори воситаларининг реологик хусусиятларига концентрация, рН, ҳароратнинг таъсири аниқланган;
комбинацияланган препаратларнинг самарадорлиги терининг аллергик касалликлари ва ярани даволашда қўллаш имкониятлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гидрофил полимерларни структуралаш ва улар асосида комбинацияланган самарали препаратлар технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таркибида метронидазол, хлоркексидин ва тимоптин бўлган комбинирланган дори воситаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 04608, 2012 й.). Натижада куйиш ва яранинг битиш муддатини тезлаштирувчи препарат яратиш имконини берган;
таркибида дифенгидрамин, флуконазол бўлган комбинацияланган дори воситаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05327, 2017 й.). Натижада аллергияга қарши янги дори воситасини ишлаб чиқариш имконини берган;
«Тимогель» препаратига вақтинчалик фармакопея мақоласи (№42 Уз-1844-2011) ва ташкилот фармакопея мақоласи (№42 Ўз-24474240-3110-2017) тасдиқланган хамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт амалиётида қўллаш учун рухсат берилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати; шаҳодатнома, №01574/06/17). Натижада импорт ўрнини босувчи экспортга йўналтирилган препарат ишлаб чиқариш имконини берган;
саноат регламенти (ПР 42 Уз-03873-939386-2010) ва техник шартлари (O’z DSt 2793:2013) тасдиқланган, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт амалиётида қўллаш учун рухсат берилган ҳамда ультра товуш ташхиси учун «Полижель Ультра» контакт гелини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати; DV/M0086/09/16-сон гувоҳнома). Натижада «Полижель Ультра» контакт гелини саноат миқёсида ишлаб чиқариш имконини берган.