Расулов Улугбек Абдугафуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сон-тизза ости-болдир артериал сегменти окклюзияларини жарроҳлик йўли билан даволашда in situ аутовеноз шунтлаш усули», 14.00.34 – Юрак-қон томир хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib136.
Илмий маслаҳатчи: Бахритдинов Фазлитдин Шамситдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01
Расмий оппонентлар: Асамов Равшан Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Муминов Шухрат Маннапович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: in situ усулида аутовеноз шунтлаш йўли билан сон-тизза ости-болдир сегмент артериялари зарарланган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сон-тизза ости-болдир сегменти окклюзиясини даволашнинг in situ сон-тизза ости аутовеноз шунтлашни биргина шунт ёрдамида профундопластика билан оригинал усулда қўшиб бажаришга асосланган жарроҳлик усули ишлаб чиқилган;
қон оқими кучининг минимал йўқотилиши ва бунинг оқибатида шунт ўтказувчанлиги кўрсаткичлари яхшиланиши ва узоқ муддатларда оёқнинг сақлаб қолинишини таъминлаш учун қон томир анастомозини шакллантиришнинг оптимал бурчаги аниқланган;
сон-тизза ости-болдир сегменти артериялари окклюзияси туфайли вужудга келган оёқ ишемияси билан беморларда қўлланилган аутовеноз шунтлашнинг ҳар хил турларини бажаришда гемодинамиканинг хсусиятлари аниқлаштирилган;
сон-тизза ости-болдир сегменти артерияларида бажариладиган турли хил реконструктив амалиётларида in situ аутовеноз шунтлаш усулида шунтловчи вена диаметри "кириш" қисмида "чиқиш" қисми диаметридан катта бўлган ҳолларда энг яхши гемодинамик кўрсаткичларга эришиш мумкинлиги математик моделни яратиш йўли билан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сон-тизза ости-болдир артериал сегменти окклюзияларини жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Сон-тизза ости-болдир сегменти артерияларидаги окклюзияларни жарроҳлик йўли билан даволаш усули» тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2018 1ил 20 февралидаги IAP 05546-сонли ихтирога патенти). Бу усулда битта шунт билан профундопластика комбинациясида сон-тизза ости сегменти in situ аутовеноз шунтлаш шунт ўтказувчанлигини 19,7% ва оёқни сақлаб қолишни 8,3% га яхшилаш имконини берган;
«Оёқ артерияларда облитерацияловчи касалликлари диагностикаси учун дастур» тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 2 июлдаги 8н-з/68-сонли маълумотномаси). Таклиф этилган дастур оёқ артерияларни сурункали облитерацияловчи касалликлари диагностикаси сифатини яхшилаш имконини берган;
«Оёқ артерияларда облитерацияловчи касалликлар билан беморларни даволашнинг оптимал усулини танлаш учу дастур» тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 2 июлдаги 8н-з/68-сонли маълумотномаси). Таклиф этилган дастур сон-тизза ости-болдир сегментидаги артерияларини жарроҳлик усулида даволашни танлашнинг тактик жиҳатларини оптималлаштириш имконини берган;
сон-тизза ости-болдир артериал сегменти окклюзияларини жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази қон томир жарроҳлиги бўлими, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник шифохонасининг торакал ва қон томир жарроҳлиги бўлими, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Марказий ҳарбий шифохонаси ва кўп тармоқли Тошкент тиббиёт академиясининг қон томирлар жарроҳлиги бўлимлари амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 2 июлдаги 8н-з/68-сонли маълумотномаси) татбиқ этилган. Оёк артериялари сурункали облитерацияловчи касалликлар билан беморларда жарроҳлик йўли билан даволашнинг тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштириш критик ишемияни бартараф этиш ҳамда сон-болдир шунтлашда шунтнинг кумулятив ўтказувчанлигини 61% дан 81,5% гача, амалиётдан 24 ой ўтгач оёқни сақлаб қолиш кўрсаткичини 80% дан 88,3% гача ошириш имконини берган.