Sayt test rejimida ishlamoqda

Джумаева Санобар Абсаатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Педагогик коррекция воситасида олий таълим жараёнида юзага келадиган низоларни бартараф этиш технологияси», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Ped268.
Илмий раҳбар: Рўзиева Дилноз Исомжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар:Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари  доктори , профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  педагогик коррекция воситасида олий таълим жараёнида юзага келадиган низоларни бартараф этишнинг ижтимоий-педагогик технологиясини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим жараёнида юзага келадиган педагогик низоларни ташхис этиш синергетизм, тизимлилик ва яхлитлик, объективлик, кўп томонламалилик, сифат таҳлили, апперцепция, ривожланиш, шахсни ўрганиш ва тарбиянинг бирлиги тамойилларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
педагог конфликтологик маданиятини ривожлантиришнинг когнитив, перцептив, аксиологик, фикрий-фаолиятли ва коммуникатив-ижодий компонентлари умуммаданий ва коммуникатив компетенцияни мақбул уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
талабаларда конфликтологик компетентликни ривожлантиришнинг гносеологик, праксиологик,  аксиологик ва рефлексив  босқичлари бўлажак мутахассисни касбий ва шахсий ижтимоийлаштириш механизмларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим жараёнида юзага келадиган педагогик низоларнинг коррекцион технологиялари низоларнинг морфологик таҳлили, эркин ассосациялар методи, кейс-стади, рефлексив-баҳоловчи, ахборий-таҳлилий вазиятларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Педагогик коррекция воситасида олий таълим жараёнида юзага келадиган низоларни бартараф этиш технологияси бўйича оилнган илмий  натижалари асосида:
олий таълимда юзага келадиган педагогик низоларни ташхис этиш синергетизм, тизимлилик ва яхлитлик, объективлик, кўп томонламалилик, сифат таҳлили, апперцепция, ривожланиш, шахсни ўрганиш ва тарбиянинг бирлиги тамойилларига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир таклифлардан 5А110903 – Таълим муассасаларини бошқариш магистратура мутахассислиги Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва  ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 3 апрелдаги  89-03-1234-сонли  маълумотномаси). Натижада бўлажак менежерларда конфликтологик компетентликни ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
Педагог конфликтологик маданиятини ривожлантириш бўйича аниқлаштирилган когнитив, перцептив, аксиологик, фикрий-фаолиятли ва коммуникатив-ижодий компонентларига доир таклифлар “Педагогик диагностика ва коррекция” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва  ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 майдаги  394-сонли буйруғи асосида берилган 394-097 сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак педагогларнинг конфликтологик маданиятини ривожлантиришга доир интерфаол таълим технологияларини самарали қўллашга хизмат қилган; 
олий таълим жараёнида юзага келадиган педагогик низоларнинг коррекцион технологиялари низоларнинг морфологик таҳлили, эркин ассосациялар методи, кейс-стади, рефлексив-баҳоловчи, ахборий-таҳлилий вазиятларни ишлаб чиқишга доир таклифлар 2015-2017 йилларда бажарилган “Касб таълими мазмунини модернизациялаш асосида ўқитувчилар касбий компетентлигини шакллантириш технологияси” номли амалий грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаанилган. (Олий ва  ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 3 апрелдаги  89-03-1234-сонли маълумотномаси). Натижада аудиториядан ташқари машғулотларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида талабаларда толерантлик тафаккурини ривожлантиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish