Мерганов Аваз Мирсултановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Темир йўл транспортида идиш-қадоқли юкларни ташишни ташкиллаштириш жараёнлари технологиясини такомиллаштириш”, 05.08.03– Темир йўл транспортини ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Т1472.
Илмий раҳбар: Хаджимухаметова Матлуба Адиловна, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент темир йўл муҳандислари институти, PhD.15/30.12.2019.Т.73.01.
Расмий оппонентлар: Худайберганов Кобилжон Тахирович, техника фанлари доктори, профессор; Журабоев Камолжон Абдумуминович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кросс-докинг усулуни қўллаш асосида темир йўл транспортида идиш-қадоқли юкларни ташишни ташкиллаштириш жараёнлари технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
омборхона мажмуаларида идиш-қадоқли юкларнинг қайта ортилиш жараёнларини тезлаштириш учун темир йўл ва автомобиль транспорти ўзаро бирга ишлашининг ташишларни ташкиллаштиришга кўрсатадиган таъсирини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган кросс-докинг технологияси асослаб берилган;
ташишлар технологияси даражасини ошириш учун юк, идиш ва транспорт воситаси параметрларининг энг оқилона қийматларини танлаш асосида идиш-қадоқли юкларни транспорт воситаларига рационал жойлаштириш услубиёти ишлаб чиқилган;
етказиб бериш логистика занжирларини оптималлаштириш учун кросс-докинг технологиясини қўллаш асосида темир йўл омборлари оқилона режалаштирилиши ва фаолиятининг математик модели ишлаб чиқилган;
юк бирликларига йўл давомида турли хил омиллар таъсирини асослаш учун уларни етказиб бериш шарт-шароитларига доир экспериментлар ўтказиш асосида алоҳида ҳарорат режимини талаб қиладиган идиш-қадоқли юкларни ташиш параметрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Идиш-қадоқли юкларни темир йўл транспортида ташишни ташкиллаштириш жараёнлари технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
идиш-қадоқли пакетларни усти ёпиқ ва рефрижератор вагонлар, контейнерлар ва автотранспорт воситаларига энг рационал тарзда жойлаштириш усуллари “ЎТЙ” АЖ тасарруфига кирувчи “Юк ва тижорат ишлари бошқармаси”да транспорт воситалари юк кўтариш қобилиятидан фойдаланишни яҳшилаш ва ташиш технологияси даражасини ошириш учун жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2020 йил 8 июндаги 01/2080-20-сон маълумотномаси). Натижада транспорт воситасидаги юкларнинг транспорт партиялари оғирлигини 7-12%га ошириш ва темир йўл транспорти жозибадорлигини яхшилаш имкони яратилган;
идиш қадоқли юклар оқимининг берилган параметрлар асосида темир йўл омборларини жойлаштириш ва режалаштириш моделлари “ЎТЙ” АЖ тасарруфига кирувчи “Логистикани ривожлантириш ва рақамлаштириш бош бошқармаси”да етказиб беришнинг логистик занжирларини оптималлаштириш учун жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2020 йил 8 июндаги 01/2080-20-сон маълумотномаси). Натижада темир йўл транспортида транспорт хизматлари мажмуаси мавжудлигини кенгайтириш, механизациялаш даражаси ва иш унумдорлигин ошириш имкони яратилган;
кросс-докинг технологиясини қўллаш йўли билан темир йўл омборининг ишини юритиш модели “ЎТЙ” АЖ тасарруфига кирувчи “Логистикани ривожлантириш ва рақамлаштириш бош бошқармаси”да омбор майдони ва транспорт воситаларидан оптимал фойдаланиш учун жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2020 йил 8 июндаги 01/2080-20-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаси транспорт воситаларининг ортиш-тушириш операцияларида туриб қолиш вақтини қисқартириш ва идиш-қадоқли юкларнинг омборхона 1 м2 майдонига тушадиган юкламасини кўпайтириш имконини берган.