Абдувахитов Шахбоз Ровшан ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Транспорт логистик тизимида контейнер терминаллари ва терминал технологияларини такомиллаштириш”, 05.08.03 – Темир йўл транспортини ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1701.
Илмий раҳбар: Илесалиев Дауренбек Ихтиярович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент темир йўл муҳандислари институти, PhD.15/30.12.2019.Т.73.01.
Расмий оппонентлар: Худайберганов Кобилжон Тахирович, техника фанлари доктори, профессор; Мирхамидов Шухрат Шавкатович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: транспорт логистик тизимида контейнер терминаллари ва терминал технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Марк тасодифий жараёнларининг математик аппарати асосида терминал ичидаги транспортнинг зарурий сонини аниқлаш учун транспорт турлари ўзаро ҳамкорлигининг янги моделлари ишлаб чиқилган;
ортиш-тушириш машиналари турини рационал танлаб олиш асосида транспорт оқимини оптимал режалаштириш, ташкил этиш ва бошқариш учун контейнер терминали параметрларининг ўзаро боғлиқлигини тавсифловчи математик моделлар такомиллаштирилган;
келажакда транспорт оқимларини рационал режалаштириш учун контейнер терминалининг параметрик қаторларини тузиш усули ортиш-тушириш машиналари тури асосида аниқлаган;
транспорт оқимларини тўғри режалаштириш ва бошқариш учун ишлаб чиқилган усуллар асосида контейнер терминалларининг қайта ишлаш қобилияти ва терминал технологиялари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Транспорт логистик тизимида контейнер терминаллари ва терминал технологияларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ортиш-тушириш машиналари турини рационал танлаб олиш асосида транспорт оқимини оптимал режалаштириш, ташкил этиш ва бошқариш учун контейнер терминали параметрларининг ўзаро боғлиқлигини тавсифловчи математик моделлар ва алгоритмлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Логистикани ривожлантириш ва рақамлаштириш бош бошқармаси”га жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2020 йил 8 июндаги 01/2079-20-сон маълумотномаси). Натижада турли шароитлардаги майдонларда жойлашган контейнерларнинг сонини 20%гача ошириш, контейнерларни терминалларда қайта ишлашда логистик харажатларни камайтириш, қўшимча контейнер оқимини жалб қилиш ҳисобига даромадни ошириш ва транзит ташишларни кўпайтириш имкони яратилган;
Марк тасодифий жараёнларининг математик аппарати асосида терминал ичидаги транспортнинг зарурий сонини аниқлаш учун транспорт турлари ўзаро ҳамкорлигининг янги моделлари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ контейнер терминалига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг (2020 йил 8 июндаги 01/2079-20-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқот натижасида юк қабул қилувчилар ва жўнатувчиларга кўрсатиладиган транспорт хизматларининг сифатини сезиларли даражада яхшилаш, ортиш-тушириш машиналарини механизациялаш даражасини ошириш ва логистик харажатларни камайтириш имкони яратилган;
транспорт оқимларини тўғри режалаштириш ва бошқариш учун ишлаб чиқилган усуллар асосида контейнер терминалларининг қайта ишлаш қобилияти ва такомиллаштирилган терминал технологиялари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ контейнер терминалига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2020 йил 8 июндаги 01/2079-20-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида контейнер терминалининг қайта ишлаш қобилиятини ошириш, контейнер терминалидаги бир контейнер-операциясининг таннархини камайтириш, ортиш-тушириш машиналарининг бўш туриш вақтини минималлаштириш, қўшимча контейнер оқимини жалб қилиш имконини берган.