Саидивалиев Шухрат Умарходжаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Бўйлама йўналишда кичик тезликдаги шамол таъсирида саралаш тепалиги тормоз позицияларининг участкаларини ҳисоблаш услубини такомиллаштириш”, 05.08.03– Темир йўл транспортини ишлатиш; (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1212.
Илмий раҳбар: Туранов Хабибулла Туранович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент темир йўл муҳандислари институти, PhD.15/30.12.2019.Т.73.01.
Расмий оппонентлар: Худайберганов Кобилжон Тахирович, техника фанлари доктори, профессор; Махкамов Нурмухаммад Янгибоевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўйлама йўналишда кичик тезликдаги шамол таъсирида саралаш тепалигининг тўхтатиш жойларида якка вагоннинг тезлиги, юриш йўли узунлиги ва вақтини ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“вагон-йўл” тизимига бўйлама шамол таъсирида, тўхтатиш жойига эга участкада якка вагоннинг тормозланиш вақтида ва тормозланишдан кейинги ҳаракатида вагоннинг думалаш, “вагон-йўл” механик тизимининг соддалаштирилган ҳисобий схемалари ишлаб чиқилган;
тормоз позицияси участкасида тормозлашдан аввал ва кейин, якка вагоннинг ҳаракатида “вагон-йўл” механик тизимидаги кучлар боғлиқлик ифодалари тузилган;
“силжитувчи” ва “тутиб турувчи” кучларнинг қиймати бўйича, тўҳтатиш жойига эга участкаларда вагон секинланиш ва тезланиш билан ҳаракатланганда, Даламбер тамойилига асосан вагоннинг чизиқли тезланишини ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилган;
тўхтатиш жойларига эга участкаларида якка вагоннинг тормозлашдан аввал ва кейинги ҳаракатидаги вагоннинг тормозлаш йўли ва сирпаниш тезлигининг график боғлиқлиги қурилган;
айланувчи массаларнинг инерциясини ҳисобга олган ҳолда, тормозлашдан кейинги тўхтатиш жойининг қолган участкасида вагоннинг думалаш тезлиги ва ҳаракатланиш вақтини аниқлаш услуби яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўйлама йўналишда кичик тезликдаги шамол таъсирида саралаш тепалиги тормоз позицияларининг участкаларини ҳисоблаш услубини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
саралаш тепалигининг тушиш қисмини ҳисоблаш ва лойиҳалашга доир тузилган алгоритмлар ва дастурий таъминот ҳамда улардан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган йўл-йўриқлари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Тоштемирйўллойиҳа” МЧЖ ташкилотида жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2020 йил 2 мартдаги 01/876-20-сон маълумотномаси). Натижада саралаш станцияларида вагонларни юқори тезликда ҳаракатланиб “турган вагон гуруҳига” урилиш тезлигини 2,5 бараварга камайтиришга эришилган;
бўйлама йўналишда кичик тезликдаги шамол таъсирида саралаш тепалигининг тўхтатиш жойларида якка вагоннинг тезлиги, юриш йўли узунлиги ва вақтини ҳисоблашнинг янги усули “Боштранслойиҳа” АЖга жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2020 йил 2 мартдаги 01/876-20-сон маълумотномаси). Олинган натижалар вагон тезликларини меъёрга мос бўлиши ҳамда вагонларни бир бирига улагичларини таъмирлаш ҳаражатларини сезиларли даражада камайтириш имконини берган;
саралаш тепалигининг тушиш қисмини ҳисоблаш ва лойиҳалашга доир тузилган алгоритмлар ва дастурий таъминот ҳамда улардан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган йўл-йўриқлари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Тоштемирйўллойиҳа” МЧЖ ташкилотида жорий қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2020 йил 2 мартдаги 01/876-20-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларига кўра, ушбу дастурдан фойдаланган ҳолда, саралаш тепалигининг тўхтатиш жойларида вагоннинг тезлиги, босиб ўтган йўл узунлиги ва тормозланиш вақтини ҳисоблашга эришилган.