Sayt test rejimida ishlamoqda

Равшанова Гулрухбегим Қаҳрамон қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абдулла Ориповнинг ҳажвнавислик маҳорати”, 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Fil713.
Илмий раҳбар: Шодмонов Нафас Намозович, филология фанлари доктори,  доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Шавкат Аҳадович, филология фанлари доктори; Жабборов Нурбой Абдулхакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Абдулла Ориповнинг ҳажвий асарлари тадқиқи мисолида шоир ҳажвнавислигининг маҳоратини илмий-назарий асосда тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Абдулла Орипов ижодида жаҳон ва ўзбек шеъриятидаги ҳажвиёт анъанаси синтези асосида шаклланган ўткир сатирик ва юмористик асарлар тизими мавжудлиги далилланган;
ҳажв фалсафасининг шеъриятдаги ўткир киноявий ва аччиқ истеҳзовий кўриниши орқали ижодкорнинг фалсафий-поэтик талқини ёритилган;
диний-мифологик ва фольклоризмга хос образлар ҳамда рамзий макон тимсолларидан маҳорат билан фойдаланиш шоир ҳажвнавислигининг шаклланиши ва тараққиётида муҳимлиги исботланган;
шоирнинг ҳажвий объект танлаш, вазият ва характер яратиш, бунда бадиий тасвир воситаларининг ҳажвий услубга маҳорат билан татбиқ этишдаги ижодий имкониятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абдулла Ориповнинг ҳажвнавислик маҳорати мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот асосида олинган натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
Абдулла Орипов ижодида жаҳон ва ўзбек шеъриятидаги ҳажвиёт анъанаси синтези асосида шаклланган ўткир сатирик ва юмористик асарлар тизими мавжудлигини аниқлашга оид илмий хулосаларидан Ф-Ф8-32 рақамли “15 жилдли ўзбек фольклори ва адабиёт тарихи” китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2020 йил 29майдаги 89-03-1819-сон маълумотномаси). Натижадажаҳон ва ўзбек шеъриятидаги ҳажвиёт анъанаси синтези асосида шаклланган ўткир сатирик ва юмористик асарлар тизими мавжудлигини аниқлашга эришилди;
шоир ижоди мисолида ҳажв фалсафасининг шеъриятдаги киноявий талқинини аниқлашга оид хулосасиданОТ-Ф8-ОО2 “Ҳозирги замон цивилизациясининг инсон ижтимоий қиёфасига таъсири” номли фундаментал илмий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган.(Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2020 йил 29майдаги 89-03-1819-сон маълумотномаси). Натижада ҳажв фалсафасининг шеъриятдаги киноявий талқини ойдинлашди;
тадқиқот натижалари асосида яратилган “Ҳажвнавслик сўзлиги” луғати (ISBN 978-9943-18-253-0)да Ҳажвнавсликка оид сўзлар йиғилиб, изоҳлари амалда кўрсатилган. Натижада ўзбек адабиётидаги ҳажвнавслик сўзларининг маънолари изоҳи такомиллашган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish