Sayt test rejimida ishlamoqda

Тайлаков Улуғбек Норбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълим муассасаларининг ягона электрон ахборот-таълим муҳитини яратиш ва жорий этиш технологиялари” 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси (таълим соҳалари ва босқичлари бўйича) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Ped221.
Илмий раҳбар: Бегимкулов Узоқбой Шоимкулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, PhD.03/30.12.2019.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Нишонов Акрам Хасанович, техника фанлари доктори, профессор; Турсунов Самар Қўзиевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таълим муассасаларининг ягона электрон ахборот-таълим муҳитини яратиш ва жорий этиш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
умумий ўрта таълим мактабларининг ахборот-таълим муҳитининг таркибий тузилмаси (тизимлилик, мантиқий изчиллик, билиш-англаш, ахборот-билимларни назорат қилиш) ягона электрон ахборот-таълим муҳитини яратиш ва жорий этиш технологияларини шакллантириш тамойиллари (мақсадга йўналтирилганлик, интеграция, тўлақонлийлик, яхлитлик, очиқлик)га устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим мактаблари учун масофавий ўқитиш платформаси булутли сервис технологияси асосида мослашувчанлик, модуллилик, параллелилик, асинхронлилик, рентабеллилик, ижтимойилик тамойилларига интеграциялаш асосида такомиллаштирилган ва платформада ўқувчиларни билим олишни индивидуаллаштиришга хизмат қиладиган Информатика (6-синф) ва География (9-синф) фанларидан онлайн курслар яратилган.
ахборот-таълим модулларини янгилаб бориш веб-технологиялари таълим муассасаларининг бошқарув (статик ва динамик саҳифаларни яратиш, фойдаланувчиларни рўйхатга олиш, аудентификациялаш, фойдаланувчиларнинг тизимдаги ролини белгилаш) ва педагогик жараёнларини (синф журналини юритиш, ўқувчилар давомати ва фаоллиги бўйича статистикани кузатиш) ўзаро оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
фанлар кесимида электрон ўқув мажмуаларни шакллантириш методикасини ягона электрон ахборот-таълим муҳитида умумтаълим мактаблари учун замонавий инновацион технологиялар (контентни бошқариш тизими) воситасида такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Умумтаълим мактабларининг ягона электрон ахборот-таълим муҳитини яратиш ва жорий қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
умумтаълим мактабларининг ягона электрон ахборот-таълим муҳитининг таркибий тузилмасини такомиллаштиришга оид таклифлардан Ф1-ХТ-0-16955 “Телекоммуникатив тизимни глобаллаштириш шароитида мактаб ўқувчиларини ахлоқий тарбиялашнинг фундаментал муаммолари” (2012-2016 й.й.) мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 7 октябрдаги 89-03-3775-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактабларининг ягона электрон ахборот-таълим муҳити таркибий тузилмаси такомиллаштирилган.
умумтаълим мактаблари учун масофавий ўқитиш платформаси (http://matm.uz) булутли сервис технологияси орқали мослашувчанлик, модуллилик, параллеллилик, асинхронлилик, рентабеллилик, ижтимоийлик тамойиллари асосида ишлаб чиқилган ва унда билим олишни индивидуаллаштиришга хизмат қиладиган “Информатика” ҳамда “География” фанлари кесимида онлайн курслар яратиш технологияларини такомиллаштиришга оид таклифлардан Ф1-ХТ-0-16955 “Телекоммуникатив тизимни глобаллаштириш шароитида мактаб ўқувчиларини ахлоқий тарбиялашнинг фундаментал муаммолари” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 7 октябрдаги 89-03-3775-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактаблари ягона электрон ахборот-таълим муҳитининг масофавий ўқитиш платформаси яратилган ва унда фанлар кесимида онлайн курсларни яратиш ва жойлаштириш имконияти шакллантирилган; 
таълим муассасалари бошқарув ва педагогик жараёнларининг ахборот-таълим модулларини янгилаб бориш веб-технологияларини такомиллаштиришга оид таклифлардан И–ХТ–О-14860 “Бошланғич таълим сифатини оширишда замонавий педагогик ва ахборот технологияларни қўллашга йўналтирилган тадқиқотни илмий натижалари асосида қўлланмани нашрга тайёрлаш ва ўқув жараёнига жорий этиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 7 октябрдаги 89-03-3775-сон маълумотномаси). Натижада, таълим муассасаларининг ягона электрон ахборот-таълим муҳити яратилган ҳамда ўқув жараёнининг сифат мониторинги самарадорлигини оширишга имкон берган;
ягона электрон ахборот-таълим муҳитида умумтаълим мактаблари учун замонавий инновацион технологиялар воситасида фанлараро электрон ўқув мажмуаларни шакллантириш методикасини такомиллаштиришга оид таклифлардан 2012–2014 йилларда амалга оширилган А1-ХТ-0-14297 “Бошланғич синфларда математика фанини ўқитишда ахборот технологияларидан фойдаланишнинг назарий ва услубий асослари” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 7 октябрдаги 89-03-3775-сон маълумотномаси). Натижада, ягона электрон ахборот-таълим муҳитида туркум электрон ўқув мажмуалар ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish