Абдувалиева Дилсора Нодиржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Академик лицейларда ривожлантирувчи таълим асосида математика ўқитишни такомиллаштириш». 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.РhD/Ped506.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети
Илмий раҳбар: Юнусова Дилфуза Исраиловна, педагогика фанлари доктори
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги, PhD.03/30.12.2019.Ped.82.01
Расмий оппонентлар: Турсунов Иқрамжон Гуламжонович, физика-математика фанлари доктори, доцент; Жуманиёзов Қудрат Сапаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: академик лицейларда ривожлантирувчи таълим асосида математика ўқитишни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ин¬кор¬порация, мослашувчанлик, уйғунлик, яратувчанлик, табиийликка асосла¬ниш) интеграциясини таъминлаш асосида академик лицей ўқувчиларининг фикрлаш фаоллигини баҳолаш мезонлари (репродуктив, продуктив, креатив) ишлаб чиқилган;
ривожлантирувчи таълим технологиялари орқали академик лицейларда математика ўқитиш методик тизимида ўқувчилар математик компетен¬ция¬ла¬рининг ривожланганлик даражалари (ўрганиш, ҳамкорлик, мустақил, ижо¬дий) креативликни таъминловчи компетенциявий ёндашув асосида аниқ¬ланган;
математика ўқитишда таълим методлари (муаммоли, эвристик, тад¬қиқотчилик таълим, ижодий масалалар ечиш назарияси (ИМЕН))ни қўллаш орқали академик лицей ўқувчиларининг мантиқий ва ижодий фикрлашини фаоллаштириш шартлари (тизимлаштириш, тушунтириш, асослаш) аниқ¬лаш¬тирилган;
интерфаол методлар (муаммоли таълим, интеллектуал биатлон, бажа¬рилган ишлар эстафетаси)нинг вариатив дидактик функциялари интегра¬ция¬си асосида ўқувчиларнинг математик тафаккурини ривожлантиришнинг ме¬то¬дик таъминоти (мақсад, мазмун, вазифа, метод, восита) такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Академик лицейларда ривожлантирувчи таълим асосида математика ўқитишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ривожлантирувчи таълим технологиясининг етакчи тамойиллари (инкорпорация, мосланувчанлик, уйғунлик, яратувчанлик, табиийликка асосланиш) интеграциясини таъминлаш асосида ишлаб чиқилган академик лицей ўқувчиларининг фикрлаш фаоллигини баҳолаш мезонлари (репродуктив, продуктив, креатив) “Алгебра ва математик анализ”, “Геометрия” фанларидан амалий машғулотлар мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 89-03-3942-сон маълумотномаси). Натижада, бу академик лицейларда ривожлантирувчи таълим асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш орқали таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ривожлантирувчи таълим технологиялари орқали академик лицейларда математика ўқитиш тизимида аниқланган ўқувчиларнинг математик компетенцияларини ривожланганлик даражалари (ўрганиш, ҳамкорлик, мустақил, ижодий) креативликни таъминловчи компетенциявий ёндашувлар бўйича таклифлари давлат таълим стандарти, малака талаблари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 89-03-3942-сон маълумотномаси). Натижада, креатив ёндашув асосида ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичини оширишга эришилган;
математика ўқитишда таълим методларини (муаммоли, эвристик, тадқиқотчилик таълим, ижодий масалалар ечиш назарияси ИМЕН (ТРИЗ)) қўллаш орқали академик лицей ўқувчиларнинг мантиқий ва ижодий фикрлашини фаоллаштириш шартлари (тизимлаштириш, тушунтириш, асослаш)дан, интерфаол методларнинг (муаммоли таълим, интеллектуал биатлон, бажарилган ишлар эстафетаси) вариатив дидактик функциялари интеграцияси асосида такомиллаштирилган ўқувчиларнинг математик тафаккурини ривожлантиришнинг методик таъминотидан (мақсад, мазмун, вазифа, метод, восита) 2016-2017 йилларда бажарилган “Академик лицей ўқувчиларида касбий аҳамиятли сифатларини шакллантиришнинг интегратив методик воситаларини яратиш” номли ёш олимлар амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 23 сентябрдаги 89-03-3608-сон маълумотномаси). Натижада, ривожлантирувчи таълим асосида ўқувчиларнинг ижодий фикрлаш, мантиқий тафаккур ва компетенцияларини ривожлантиришга йўналтирилган таълим технологиялари такомиллаштирилган.