Исмоилова Шоира Толкуновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Темир танқислиги камқонлиги ва преэклампсия билан оғриган ҳомиладорларни даволанишини такомиллаштириш», 14.00.01–Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/TIB813.
Илмий раҳбар: Джаббарова Юлдуз Касимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримова Дэля Фахритдиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомиладорда преэклампсиянинг профилактикасида темир танқислиги камқонлигини комплекс даволашда гормон терапияни қўлланилишини асослаш ва самарадорлигини баҳолашдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳомиладорларда темир танқислиги камқонлигининг преэклампсия патогенезидаги ўрни илк бор эпидемиологик и иммунологик тадқиқотлар асосида тасдиқланган;
феррокинетикани текшириш натижалари преэклампсия кузатилган ва кузатилмаган ҳомиладор аёлларда камқонлик этиологиясини аниқлашга имкон берган, зардоб ферритинининг миқдорини ТТКда дифференциал диагностика маркери сифатида қўлланилган;
преэклампсия патогенезида ТТК касаллиги бўлган ҳомиладор аёлларда тизимли ва маҳаллий яллиғланиш цитокинларнинг (IL-1, IL-6, IL-8, TNF-α ва лактоферрин) ўрни илк бор аниқланган ва преэклампсияни профилактикаси учун ТТК касаллигида ҳомиладорликнинг эрта даврларидаёқ гестаген зарурлиги исботланган ва қўлланилган;
илк бор ҳомиладорликнинг эрта босқичларида ва давомий кечишида оғир преэклампсия ривожланишини олдини олиш ҳамда она ва ҳомилада ҳомиладорликнинг муваффақиятли якунланиши учун микронизацияланган прогестерондан фойдаланиш самарадорлиги тасдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳомиладор аёлларда ТТК касаллигини диагностика қилиш, даволашни оптималлаштириш ва преэклампсия профилактикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Камқонлик билан хасталанган ҳомиладор аёлларда преэклампсия патогенезидаги иммунологик бузилишлар ва уларни тузатиш йўллари» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғликни сақлаш вазирлигида 2018 йил 16 ноябрдаги №8 н-р/1307- сон маълумотномаси). Мазкур услубий кўлланма камқонлик билан хасталанган ҳомиладор аёлларда преэклампсия олдини олиш учун гормон терапиясини кўллаш имконини берган.
“Сурункали темир танқислиги камқонлигидан азият чекувчи ҳомиладор аёлларда преэклампсиянинг профилактикаси усуллари” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғликни сақлаш вазирлигида 2019 йил 22 октябрдаги №8 н-р/440-сон маълумотномаси).Ушбу услубий тавсиялар ТТК касаллиги бор ҳомиладор аёлларни аниқлаш, уларда ПЭ ривожланишининг эрта профилактикасини, ҳамда она ва бола учун муваффақиятли натижани таъминлаш имконини яратган.
Олинган натижаларнинг амалиётда ТТКни дифференциал тащхислаш ва даволаш, преэклампсиянинг эрта профилактикасини кўллаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Республика перинатал маркази, Фарғона вилоят перинатал маркази ва Андижон 1-шаҳар туғруқхонаси, Фарғона шаҳридаги 6-сонли оилавий поликлиника, Фарғона туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиникаси клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 5 ноябрдаги 8н-д/256-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар хомиладорларда ТТКни тасхислаш имкониятини ощирган, оғир преэклампсия ва унинг асоратларини 90% камайтиган, она ва бола учун туғруқнинг ижобий якунланишини таьминлаган.