Sayt test rejimida ishlamoqda

Пулатов Лазизжон Абдухамидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Митрал клапан етишмовчилигининг хирургик коррекцияси ва диагностикасини чап қоринча ремоделланиш жараёнларини ҳисобга олган ҳолда мукаммаллаштириш», 14.00.34 – Юрак-қон томир хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib526. 
Илмий раҳбар: Алиев Шерзод Махмудович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01
Расмий оппонентлар: Асамов Равшан Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хикматов Азимжон Асатиллаевич, тиббиёт фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: митрал етишмовчилик ва унинг асоратлари диагностикасини такомиллаштириш ва реконструктив-қайта тиклаш амалиётларининг самарали усулларини ишлаб чиқиш йўли билан хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миксоматоз дегенерация, ревматик келиб чиқиши ва бирламчи инфекцион эндокардитнинг нисбатлари қисмини тасдиқлаган ҳолда хирургик коррекцияни талаб қиладиган митрал клапан нуқсонларининг этиологик сабаблари аниқланган;
дегенератив этиологияли митрал етишмовчикнинг прогрессив тарзда кечишида чап қоринча патологик ремоделланиши шаклланишининг анатомик ва функционал, фазовий ва морфоструктуравий хусусиятлари очиб берилган;
миксаматоз дегенерация фонида вужудга келган митрал етишмовчиликда амалга оширилган реконструктив-қайта тиклаш амалиётларининг юракнинг ҳажмий, интеграл кўрсаткичларини, контрактил хусусиятини ва бўшлиқли таркибини тикланишига таъсири аниқлаштирилган;
миксоматоз дегенерацияси фонида митрал клапан етишмовчилиги ҳолатида реконструктив-қайта тиклаш амалиётларининг юрак ҳажмини, интеграл кўрсаткичларини, контрактил лаёқатини ва фазовий структурасини тиклашга таъсири аниқланган;
дегенератив жараён фонида ривожланган митрал етишмовчилигида бажарилган пластик амалиётлардан кейинги яшаш давомийлиги, муайян асоратлар ва қайта амалиётлардан ҳолиликни индексланган динамик кўрсаткичлари ажратиб берилган;
дегенератив этиологияли митрал етишмовчилиги бўлган беморларда чап қоринчанинг дезадаптив ремоделланишида митрал клапанда клапан ости структурасини сақлаган ҳолда амалга оширилган протезлаш амалиёти чап қоринча ҳажмини тикланиши билан бирга унинг геометриясини ижобий морфометрик томонга ўзгаришига олиб келиши тасдиқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Дегенератив этиологияли митрал клапанда патологияси бор беморларни хирургик даволашнинг тактик ва техник жиҳатларини оптималлаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижаларига кўра:
"Митрал етишмовчилиги бўлган беморларни даволаш тактикасини танлаш алгоритми" услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 29 июндаги 8н-з/64-сонли маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар митрал клапаннинг анатомик ва морфологик ҳолатининг энг муҳим мезонларини, шунингдек чап қоринча функционал ҳолатини ва геометриясини ҳисобга олган ҳолда нуқсонни коррекциялаш вариантини танлашда тактик жиҳатларни оптималлаштириш имконини берган;
"Митрал клапан етишмовчилигини диагностикаси ва хирургик даволашда тактикани танлаш дастури" ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 29 июндаги 8н-з/64-сонли маълумотномаси). Таклиф этилаётган дастурни қўллаш натижасида чап қоринча патологик ремоделланишининг тасдиқланган жараёнларини ҳисобга олган ҳолда дегенератив этиологияли митрал етишмовчилиги бўлган беморларда бажарилган амалиётлардан кейинги эрта ва узоқ даврдаги натижаларини яхшилашга эришилган;
митрал клапаннинг дегенератив патологияси бўлган беморларни хирургик даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, шу жумладан, Aкадемик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Наманган, Aндижон ва Урганч вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларининг кардиохирургик бўлимлари амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 29 июндаги 8н-з/64-сонли маълумотномаси) татбиқ этилган. Митрал клапаннинг дегенератив патологияси бўлган беморларни хирургик даволашнинг тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштириш натижасида олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши амалиётдан кейинги эрта даврда учрайдиган асоратларнинг частотасини 43,1% дан 26,2% гача камайтириш, узоқ муддатли даврда ижобий натижалар кўрсаткичини 45,9% дан 71,6 % гача ошириш, шу билан бирга, амалиётдан кейинги эрта даврда учрайдиган ўлим кўрсаткичи частотасини 3,1% дан 0 гача ва узоқ муддатли даврда эса 27,9% дан 8,6% гача камайтириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish