Турдиева Зилола Вахабджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ziziphus Jujube Mill. меваси асосида гипотензив дори воситасини олиш технологияси», 15.00.01 – Дори технологияси (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Far48.
Илмий раҳбар: Азизов Умархон Мухтарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Тўхтаев Ҳаким Раҳманович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Абдулладжанова Нодира Гуломжановна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: унаби меваси қуруқ экстрактини олиш ва унинг асосида гипотензив таъсирга эга бўлган “Ююзин” капсула дори шакли таркиби ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ziziphus jujubа Mill. меваси қуруқ экстрактини олиш технологияси ишлаб чиқилган, экстракция жараёнининг мақбул шароитлари аниқланган;
«Ююзин» капсула дори шаклининг технологияси ишлаб чиқилган;
Ziziphus jujubа Mill. меваси қуруқ экстракти ва капсула дори шаклининг сифат меъёрлари ишлаб чиқилган;
қуруқ экстракт ва капсула дори шакли кўринишидаги препаратнинг гипотензив фаоллиги ва безарарлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ziziphus Jujube Mill. меваси асосида гипотензив дори воситасини олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Navkar Group» МЧЖ билан ҳамкорликда «Ююзин» субстанцияси ва капсула дори шакли учун тажриба-саноат регламентлари тасдиқланган (ОПР 42 Уз-03873/04610617-1097-2019, ОПР 42 Уз-03873/0461061-1100-2019). Натижада гипотензив таъсирга эга бўлган дори воситаси ишлаб чиқариш технологиясини ўзлаштириш имконини берган;
Ziziphus jujube Mill. меваси қуруқ экстракти учун меъёрий ҳужжатлар «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК томонидан тасдиқланиб, ишлаб чиқариш ҳамда тиббиёт амалиётида қўллаш учун рухсат берилган (КФМ 42 Уз-25389499-3762-2019). Мазкур ҳужжатнинг тасдиқланиши гипертония касаллигини самарали даволаш имконини берган;
капсула дори шакли кўринишидаги «Ююзин» препаратига клиник синовлар учун рухсат берилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати, «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК Фармакология қўмитаси Президиумининг 2020 йил 15 январдаги 1-сон мажлис қарори). Натижада маҳаллий хомашё асосида самарали дори воситасини ишлаб чиқариш имконини беради.