Коххаров Мирзохид Хусанбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «А типидаги цеолитларда ион-молекуляр комплексларни ҳосил бўлиш энергетикаси», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/К163.
Илмий раҳбар: Ахмедов Улуғ Каримович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Боймирзаев Азамат Солиевич, кимё фанлари доктори; Бахронов Хаётбек Нурович, кимё фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: А типдаги цеолитларда сув ва углерод (IV) оксидилари адсорбция изотермаси ва тўлиқ термодинамик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
СаА (М-22), СаА (М-34), Са5Na3A (MSS-624) ва Ca4Na4A (Хорст-50/50) цеолитларига сув буғи ва углерод (IV) оксидлари адсорбциясининг асосий энергетик тавсифлари ва изотермалари микроғовакларнинг ҳажмий тўйиниш назарияси (МҲТН) икки ва уч ҳадли математик тенгламалари асосида қайта исботланган;
СаА (М-22), СаА (М-34), Са5Na3A (MSS-624) ва Ca4Na4A (Хорст-50/50) цеолитларига сув буғи ва углерод (IV) оксидлари адсорбциясига асосланиб цеолит бўшлиқларида мос равишда кальций ва натрий катионларининг сони ва жойлашиши аниқланган;
сув буғи адсорбция иссиқлиги поғонали кўринишда бўлиб, иссиқликнинг юқори поғоналарида бўлиши СаА (М-22), СаА (М-34) цеолитлари SII бўшлиғидаги Са2+ катионларида, Са5Na3A (MSS-624) ва Ca4Na4A (Хорст-50/50) цеолитлари SII бўшлиғида дастлаб Na+, сўнг Са2+ катионларида адсорбцияланиши аниқланган;
Са5Na3A (MSS-624) ва Ca4Na4A (Хорст-50/50) цеолитларига адсорбцияланган углерод (IV) оксиди молекулалари СаА (М-22), СаА (М34) цеолитлари адсорбцияси молекулаларига нисбатан термокинетикаси кам бўлиши исботланган;
Са5Na3A (MSS-624) ва Ca4Na4A (Хорст-50/50) цеолити таркибидаги Са2+ ва Nа+ катионлари ҳисобига сув молекулалар даслаб қўзғалмас холатда экани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
А типидаги цеолитларда ион-молекуляр комплексларни ҳосил бўлиш энергиясини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
A типига мансуб СаА (М-22), СаА (М-34), Са5Na3A (MSS-624) ва Ca4Na4A (Хорст-50/50) адсорбентларнинг наноструктурасида сув ва углерод (IV) оксиди адсорбцияси, изотермаси, энтропия ва термокинетикалари ФА-Ф-7-010 рақамли «Наноструктурали фожазит типидаги цеолитлар панжараси юзасида ион-молекуляр кластерларни энергетикаси, тузилиши ва жойлашиши» фундаментал лойиҳасида фожизит типидаги Х ва Y цеолитларда бензол ва аммиак сорбцияланиш хоссасини механизмларини таҳлил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 13 февралдаги 1-10/8-141-сон маълумотномаси). Натижада, A типига мансуб СаА цеолитларда баъзи молекулаларнинг тўлиқ адсорбция механизмларини очиш имконини берган;
оқова сув таркибидаги органик қўшимчалардан тозалаш СаА цеолити аналоги Наманган вилояти «СУВ ОҚОВА» ДУКда «2021-2022йиллар амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхатига» киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 18 июндаги 04-04/8-388-сон маълумотномаси). Натижада оқова сувларни органик қўшимчалардан 90% тозалаш имконини берган;
табиий газларни сув буғларини қуритишда, углерод IV оксиди ва водород сульфид молекулаларидан тозалаш СаА цеолити аналоги «O’ZLITINEFTGAZ» АДда «2021-2022йиллар амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхатига» киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 18 июндаги 04-04/8-388-сон маълумотномаси). Натижада, табиий газларни сув буғларидан қуритишда, углерод IV оксиди ва водород сульфид молекулаларидан 90–92% гача тозалаш имконини берган.