Абдувосиқова Лола Абдужамиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бутгуллилар оиласи агробиоценозида lepidoptera туркуми вакиллари сонини бошқариш усуллари”, 06.01.09 – Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Qx579.
Илмий раҳбар: Жумаев Расул Ахматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/30.12.2019.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Торениязов Елмурат Шерниязович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Шукиров Хушвақт Мамасалиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: ЎзРФА Зоология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бутгуллилар оиласи агробиоценозида Lepidoptera туркуми вакиллари популяцияси, тарқалиши ва хўжайин-энтомофаг муносабатларининг шакилланиш жараѐни, карам оқ капалаги энтомофаглари тур таркиби, уларнинг миқдорини бошқаришда биологик кураш чоратадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бутгуллилар оиласи агробиоценозида катта иқтисодий зарар етказаѐтган Lepidoptera туркуми вакиллари турлари систематик таҳлил қилиниб илмий асосланган;
илк бор Ўзбекистонинг жанубий шарқий худуди бутгуллилар оиласи агробиоценозида учрайдиган Lepidoptera туркуми вакилларининг самарали паразит-энтомофаги сифатида Hymenoptera туркумига мансуб Cotesia glomerata, Bracon crassungula ва Diadegma semiclausum янги турлари аниқланган;
бутгуллилар оиласи агробиоценозида Lepidoptera туркуми вакилларини самарали паразит-энтомофаг турларини биолабораторияларда кўпайтириш технологияси ишлаб чиқилган;
илк бор Cotesia glomerata ва Apanteles glomeratus паразит энтомофагларини биолабораторияда кўпайтиришда энг мақбул иқлим шароитлари ишлаб чиқилган;
биринчи бор карам агробиоценозида Lepidoptera туркуми вакилларига қарши паразит энтомофагларни (Apanteles glomeratus) қўллашда қисқа муддатларда, ресурстежамкор, юқори самара олиш имкониятлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бутгуллилар агробиоценозида lepidoptera туркуми вакиллари бошқариш усуллари бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
Apanteles glomeratus тури карам оқ капалагига қарши 1:10 нисбатда қўлланилганида 77,0-81,0% биологик самарадорликка эришилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 31 январь 02/025-335-сон маълумотномаси). Натижада бир гектар майдондан 3,5-4,2 центнергача ҳосил сақлаб қолинган;
Карам ва шолғом экинларида учрайдиган шолғом оқ капалагига қарши Apanteles kazak энтомофаги 1:10 нисбатда жорий этилганда биологик самарадорлик 68,5-82,5% гачани ташкил этган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 31 январь 02/025-335-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида бир гектар майдондан ўртача 6,8-26,0 центнергача ҳосил зараркунандалардан сақлаб қолинди ва ўсимликларни биологик ҳимоя қилишга сарфланган ҳар 1 сўм учун 4-5,1 сўмлик маҳсулот олинган;
Бутгуллилар агробиоценозида учрайдиган карам куясига қарши ва Diadegma armillata паразит энтомофаг тури биолабораторияда кўпайтириш йўлга қўйилган ва жорий этилган (Ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси, Ўсимликлар карантини илмий марказининг 2020 йил 10 январь 3-30/10-1-сонли маълумотномаси). Натижада, карантин зараркунандаларига қарши курашишга кетадиган сарф харажатларни 2-3 маротабага тежаш имкони яратилган.