Sayt test rejimida ishlamoqda

Росилов Мансур Сиргиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида рух хлорид олиш технологиясини яратиш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Т865. 
Илмий раҳбар: Самадий Муроджон Абдусалимзода, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Шукуров Жамшид Султонович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Шамаев Баходир Эргашевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хонжиза конининг таркибида рух бўлган рудаларидан рух хлорид олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Хонжиза кони рух сақловчи концентратини юқори босимли автоклавдан фойдаланиб хлорид кислотаси ёрдамида парчалаб рух хлориди олиш технологияси ишлаб чиқилган; 
рух концентратини хлорид кислотаси билан парчалаш ва олинган рух хлориди эритмаларини тозалаш жараёнларининг мақбул технологик кўрсаткичлари аниқланган;
илк бор 300–500°С ҳароратда дастлабки куйдириш йўли билан концентратни эритиш жараёнида қўрғошин, кремний бирикмалари ва бошқа моддалар ҳосил бўлишининг камайиши исботланган;
рух концентратини хлорид кислотали парчалаб олинган қуйқанинг физик-кимёвий хусусиятларини аниқланган;
ишлаб чиқилган технология асосида Хонжиза конининг таркибида рух бўлган концентратидан кимёвий тоза рух хлорид олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
таркибида рух бўлган концентратдан рух хлорид олиш усули «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг «2020-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати» га киритилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2020 йил 6 февралдаги 63-87-сон маълумотномаси). Натижада рух концентратини қайта ишлаб, миқдори 97,7% дан кам бўлмаган рух хлориди олиш имконини берган;
Хонжиза конининг таркибида рух бўлган концентратини хлорид кислотали парчалаш йўли билан рух хлорид олиш технологияси «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг «2020-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати» га киритилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2020 йил 6 февралдаги 63-87-сон маълумотномаси). Натижада қўшимчалардан тозаланган гигроскопик рух хлориди олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish