Sayt test rejimida ishlamoqda

Кулиев Тохир Мамаражаповичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пахта хомашёси ва толасини тозалагичларининг конструкцияларини ишлаб чиқиш ва параметрларини ҳисоблашнинг илмий асослари”, 05.02.03 – Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.DSc/Т.311.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Мухаммадиев Давлат Мустафоевич, техника фанлари доктори, профессор; Максудов Равшан Хасанович, техника фанлари доктори, профессор; Ахмедходжаев Хамит Турсунович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: асосан пахта хом ашёсини майда ва йирик ифлос аралашмалардан тозалагичларининг ҳамда пахта регенератори ва тола тозалагичларнинг конструкцияларини такомиллаштиришга, ишчи органлар ва механизмларининг юқори сифатли пахта толаси олинишини таъминлайдиган параметрлари ҳамда ҳаракат режимларини асослаш бўйича ҳисоблаш усулларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта тозалагич, регенератор ва тола тозалагичнинг ресурстежамкор ва юқори самарали конструкциялари ишлаб чиқилган;
 пахта ва тола тозалагич машина агрегатларнинг динамик и математик моделларини тузиш усуллари ишлаб чиқилган ва уларни ечими асосида ишчи органлар бурчак тезликлари ва юкланганлигини ўзгариш қонуниятларини олинган;
пахта тозалагичлари, регенератори ва тола тозалагичларнинг ишчи органларининг кинематик ва динамик параметрларининг иш унумига, инерция моментларини ва юриткич механизмлари бикрлик-диссипатив характеристикаларига боғлиқлик графиклари қурилган ва уларнинг таҳлили асосида мақбул қийматлари асосланган;
пахта тозалагич иш унумдорлигининг турли қийматларида юкланганлик, талаб этилаётган қуввати, қозиқли барабаннинг бурчак тезлиги ва тезланишини тажрибада аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
тозалагич иш унумдорлиги ва ишчи режим тезлиги ўзгарганда қозиқнинг пахта бўлакларига зарба кучини ўлчаш усули ишлаб чиқилган;
пахта хом ашёсини майда ва йирик ифлосликлардан тозалагичларининг ҳамда пахта регенератори ва тола тозалагичнинг оптимал ишчи параметрлари тўлиқ омилли тажрибалар натижасида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишлаб чиқилган ПТ-10, 1ХКМ-12 пахта тозалагичлари, регенератор 2РХ-М, бир босқичли тола тозалагичларнинг самарали ва ресурстежамкор конструкциялари асосида:
Фарғона вилоятининг “Бағдод пахта тозалаш” АЖ ишлаб чиқариш тизимига модернизация қилинган пахта хом ашёсини йирик ифлосликлардан тозалагич машинаси жорий этилган (“Ўзпахтасаноат”АЖнинг 2020 йил 27 мартдаги 01-32/1135-сон маълумотномаси). Натижада ПТ-10 тозалагичининг ишлаб чиқилган конструкцияси паст навли пахта навларини тозалаш самарасини серияли тозалагичга нисбатан (1,9÷2,5)% оширишга имкон берган. Шу билан бирга сифат кўрсаткичлари 0,2 % абс.га, унумдорлик эса 8,0 т/с га ошган;
Фарғона вилоятининг “Бағдод пахта тозалаш” АЖ ишлаб чиқариш тизимига 1ХКМ-12 пахта хом ашёсини майда ифлосликлардан тозалаш машинаси жорий этилган (“Ўзпахтасаноат”АЖнинг 2020 йил 27 мартдаги 01-32/1135-сон маълумотномаси). Натижада 1ХКМ-12 тозалагичининг жорий этилиши билан 1ХК серияли тозалагичга нисбатан тозалаш самараси 7,7% га ошган ва сифат кўрсаткичлари 0,2% абс.га яхшиланган;
Фарғона вилоятининг “Бағдод пахта тозалаш” АЖ ишлаб чиқариш тизимига 2РХ-М пахта чиқиндиси регенераторининг жорий этилган (“Ўзпахтасаноат”АЖнинг 2020 йил 27 мартдаги 01-32/1135-сон маълумотномаси). Натижада чиқиндиларнинг пахта бўлакчалари билан биргаликдаги вазни 1690 кг., ажратилаётган чиқиндилар таркибидаги пахта бўлакчаларининг вазни эса 310,0 кг (18,3%)ни ташкил этган, тозалашдан кейинги ажратилган чиқиндилар такибининг таҳлили бўйича тозалашдан кейинги миқдори 0,3% ни ташкил этди ва регенерация самараси тегишли ҳолда 98,3 % ни ташкил этган;
Сурхондарё вилоятининг “Сурхондарё агрохизмат” МЧЖ қошидаги пахта тозалаш корхонасида бир босқичли тола тозалагичининг конструкцияси жорий этилган (“Ўзпахтасаноат”АЖнинг 2020 йил 27 мартдаги 01-32/1135-сон маълумотномаси). Натижада тавсия этилган тола тозалагичининг  жорий этилиши 1ВПУ серияли тозалагичга нисбатан тозалаш самараси (6,0÷6,5)% га ошган, тозаланган толадаги ўлик ва ифлос аралашмалар миқдори 0,3% га, тола тозалагич чиқиндиларининг толадорлиги 1,8-1,9% га камайган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish