Казакова Дилафруз Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ипнинг нотекислигига таъсир этувчи омиллар ва уларни камайтириш йўллари», 05.06.02 –Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Т1336.
Илмий раҳбар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик технология институти, PhD.30.05.2018.T.66.01.
Расмий оппонентлар: Ахунбабаев Охунжон Абдурахманович, техника фанлари доктори, профессор; Мелибаев Умаржон Хайдарович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли аралашма таркиби ва ярим маҳсулотлар намлигини ипларнинг физик-механик хоссаларига таъсирини тадқиқ этиш ҳамда машина конструктив элементларини ўзгартириш орқали ип нотекислигини камайтиришга эришишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мавжуд лойиҳалаш ва замонавий башоратлаш усулларида ипнинг керакли хусусиятларига эришиш шартини ҳисобга олган ҳолда турли ассортиментдаги иплар учун аралашма таркибини танлаш усуллари ишлаб чиқилган;
ип нотекислигини камайтириш имкониятларини таҳлил қилган ҳолда олиб борилган тадқиқотлар натижасида дискретловчи барабаннинг янги конструктив элементлари ишлаб чикилган;
миқдорий таркиби турлича бўлган толалар аралашмасидан олинган пиликнинг ип учун мўлжалланган вакуум-буғлаш аппаратида буғлаш усулида намлиги ўзгартирилганда йигирилган ипларнинг хосса кўрсаткичлари яхшиланиши аниқланган;
ипларнинг нотекислигига таъсир қилувчи омилларни режали бошқариш асосида нотекисликнинг минимал кўрсаткичини таъминлайдиган жараённинг рационал параметрлари аниқланган;
йигириш корхоналарида сифатли ип олишни таъминловчи хомашё аралашмаси таркиби ва намлик даражасининг рационал нисбатлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Йигириш корхонасида дискретловчи барабан конструктив элементларини ўзгартириш ҳамда ип ишлаб чиқаришда аралашма таркиби ва намликнинг оптимал варианти ишлаб чиқилиши ҳисобига ип сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дискретловчи барабан конструктив элементлари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхонада, хусусан. “RUSTEX INVEST PRODUCTS” МЧЖ корхонасида жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2020 йил 7 февралдаги 04/18-382-сон маълумотномаси). Натижада дискретлаш жараёнида тола оқимининг юқори даражада бир меъёрда бўлиши натижасида олинган ип сифати кўрсаткичлари 5% ошиши таъминланган;
аралашма таркиби ва намлик миқдорини оптималлаштириш услуби “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхонада, хусусан, МЧЖ “JIZZAKH TEXTILE” ХКда жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2020 йил 7 февралдаги 04/18-382-сон маълумотномаси). Натижада толаларнинг узилиш кучи мавжуд технологияда қайта ишланганига нисбатан 4,38 дан 4,43 sN гача, солиштирма узилиш кучи 25,7 дан 26,58 sN/teks гача ҳамда толадан олинадиган ипнинг солиштирма узилиш кучи 11,86 дан 14,12 sN/teks гача ошганлиги аниқланган.