Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳожиева Зарина Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бадиий матннинг миллий-маданий хусусияти (турли тизимли тиллар материали асосида)», 10.00.11–Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Fil768.
Илмий раҳбар: Ашурова Дилярам Умаровна филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Хошимов Ғанижон Мирзаахметович, филология фанлари доктори, профессор; Зокиров Мухторали Турдалиевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон  миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: оламнинг миллий-маданий манзараси ва уни бадиий матнда репрезентацияловчи тил бирликларини комплекс тарзда когнитив-лингвомаданий таҳлил қилишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бадиий матн антропоцентризми оламнинг индивидуал-муаллифлик манзарасини, муайян этноснинг миллий маданиятини, менталитетини, турмуш тарзини, унинг анъаналари ва маданий қадриятларини акс эттириши асосланган; 
стилистик воситалар муайян тарихий, бадиий, мифологик, диний ва бошқа характердаги билимлар структурасини етказиб берувчи когнитив модел эканлиги исботланган; 
миллий-маданий хусусият матнда миллий маркерланган тил бирликлари (сўз-реалиялар, фразеологик бирликлар), миллий шартланган маданий концепталар, миллий маркерланган стилистик воситалар ва контекстлар, миллий маданиятга алоқадор миллий анъаналар, маросимлар ва ҳодисаларда намоён бўлиши далилланган;
оламнинг миллий манзараси  тилшуносликда қайд этилган оламнинг содда манзараси, оламнинг илмий манзараси, оламнинг бадиий манзараси, оламнинг индивидуал-муаллифлик манзараси каби манзара типлари билан чамбарчас боғлиқлиги асосланган;
миллий-маданий ўзига хосликда рамз, аллюзия, метафора, литота каби стилистик воситаларнинг муҳим аҳамиятга эгалиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
бадиий матнда оламнинг миллий манзарасини яратувчи тил бирликларини когнитив ва лингвомаданий таҳлил қилиш натижасида қўлга киритилган назарий ва амалий натижалар асосида:
когнитив тилшунослик, лингвомаданиятшунослик, оламнинг лисоний манзараси, оламнинг миллий лисоний манзараси, бадиий матннинг когнитив, лингвомаданий ва гендер аспектлари бўйича назарий фикрлар, шунингдек сўз-реалиялар, фразеологик бирликлар, стилистик воситалар ва маданий концептларнинг миллий-маданий хусусиятини ўрганиш бўйича амалий материал ва хулосалардан №ИТД-1, А-1-209 рақамли “Маданиятлараро ва коммуникатив ёндашув нигоҳида магистратура мутахассислиги бўйича назарий фанлардан инглиз тилида дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиш ҳамда ўзбекча-инглизча-русча лингвистик терминлар луғатини тузиш” номли амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 декабрдаги 89-06-86 сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган дарслик ва луғатларнинг такомиллаштирилишига эришилган;
бадиий матннинг этнолингвистика, когнитив лингвистика, лингвомаданиятшунослик, шунингдек, гендер тилшунослик сингари тилшуносликнинг замонавий йўналишлари доирасида амалга оширилган таҳлил натижаларидан ОТ-А1-018 рақамли ITD-1-07 “Тилшунослик асослари фанидан дарслик, ўқув-услубий мажмуа ва уларнинг электрон нусхаларини яратиш” номли амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 декабрдаги 89-06-86 сон маълумотномаси). Натижада мазкур маълумотлар лойиҳа доирасида яратилган дарслик, ўқув-методик мажмуалар ва уларнинг электрон версияларини бойитишга хизмат қилган;
замонавий тилшунослик, лингвомаданиятшуносликнинг назарий ва амалий асосларининг долзарб муаммолари, оламнинг лисоний манзараси тушунчаси ва унинг миллий хусусияти, лингвистик воситаларнинг миллий-маданий хусусияти бўйича олинган маълумотлардан А-1-61 рақамли “Кўриш имконияти чекланган талабалар учун тилшунослик фанлари бўйича аудиокитоб таъминотини яратиш” номли амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида аудиомаълумотлар тўпламини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 декабрдаги 89-06-86 сон маълумотномаси). Натижада назарий ва амалий материал аудиотўплам мазмунининг ўзгартирилишига туртки бўлган.
лексик воситаларнинг этнолингвистика, когнитив лингвистика, лингвомаданиятшунослик, шунингдек гендер тилшунослик сингари тилшуносликнинг замонавий йўналишлари доирасида амалга оширилган таҳлили, тил ҳодисаларининг миллий-маданий хусусиятини ўрганиш бўйича амалий маълумотлардан ОТ-А1-018 рақамли “Ўзбек тили ва унинг таржимаси билан боғлиқ электрон ва банк молия терминларининг кўптилли луғатларини яратиш” номли амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 декабрдаги 89-06-86 сон маълумотномаси). Натижада амалий материал луғатларнинг мазмунини бойитишга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги бадиий матннинг миллий-маданий хусусияти масаласи бўйича назарий фикр ва амалий маълумотлар «Ўзбекистон” телерадиоканалининг «Тилга эътибор», «Ассалом, Ўзбекистон!» кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston”телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2019 йил 27 ноябрдаги 01-13-2470 сон маълумотномаси). Натижада диссертацион тадқиқот маълумотлари мазкур кўрсатувларнинг омалашуви ва илмий савиясининг ошишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish