Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашева Гулчеҳра Туробовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Чанг чолғусининг генезиси ва ривожланиш жараёнлари” (чангсимон чолғулар мисолида), 17.00.02 – Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/San 41.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Рустамбек Самигович, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси PhD.03/30.12.2019.San.54.01.
Расмий оппонентлар: Аслиддин Низомов санъатшунослик фанлари доктори, профессор (Тожикистон Республикаси), Саида Қосимхўжаева санъатшунослик фанлари номзоди, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Чанг ва чангсимон чолғуларнинг шаклланиш тарихи ва тараққиёти, уларнинг шакли, ижро анъаналари, истеъмолда бўлиши, «ўзбек чанг»ининг миллий хусусиятлари ва феноменини аниқлашдан иборат 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон ва Марказий Осиё мусиқа маданиятида кенг оммалашган чанг ва чангсимон чолғуларнинг юзага келиши, шаклланиши Шарқ ва Ғарб халқларининг маданий синтези асосида ривожланганлиги исботланган; 
миллий чанг чолғусининг ижро анъаналари ва ҳозирги ўзбек мусиқа маданиятидаги ижтимоий мавқеи ва бадиий (ижодкорлик ва ижрочилик) аҳамияти аниқланган;  
чанг ижрочилиги ривожига ҳисса қўшган учта етук созанда (Ф.Содиқов, Ф.Ҳарратов, А.Одилов) ижро мактабларининг ўзига хос жозибадор ижро услублари аниқ далиллар билан асосланган; 
замонавий чанг чолғусининг конструкциясига ўзгартишлар киритилган: чолғу қутисининг юқори қисми 4-5 см. кенгайтирилиб, торларни тортиб турувчи қулоқчалар остидаги ёғочлар бўйлама ва кўндаланг тарзда жойлаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чанг ва чангсимон чолғуларнинг ривожланиш жараёнларини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Тошкент» телерадиоканалининг «Тошкент вақти» кўрсатуви «Мусиқа ва илм» саҳифасида (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2018 йил 25 июлдаги 01-17-588 сон маълумотномаси) фойдаланилган. Илмий натижаларнинг қўлланилиши телетомошабинлар ўзбек чанг чолғусининг келиб чиқиши ва тараққиёти ҳақида билимларга эга бўлиш имконини берган; 
чанг чолғусини такомиллаштириш жараёнига ва янги ижро услубларни яратилишига моҳир чанг ижрочиси А.Одиловнинг қўшган ҳиссаси Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон» радиоканалининг 103,1 тўлқини «Виртуоз» эшиттиришида (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2018 йил 5 июндаги O'z/К-1-108 сон маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада радиотингловчилар замон талабига мослашган янги кўринишдаги чанг чолғусининг кенг ижро имкониятлари ҳақида маълумотга эга бўлиш имконини берган; 
моҳир ижрочилар (Ф.Содиқов, Ф.Ҳарратов, А.Одилов)нинг ижро анъаналари ва ўзига хос услублари ҳақида олинган натижалар А.Лутфуллаев муаллифлигида тайёрланган «Халқ чолғуларида ижрочилик (Чанг)» номли ўқув қўлланмасининг 1-бўлими («Чанг ижрочилиги назарияси ва тарихи») 3-мавзусида («Чанг ижрочилик мактабларининг шаклланиши»)  фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 4 июлдаги 89 02 1663-сон маълумотномаси). Натижада устоз санъаткорларнинг ўзига хос ижро услублари ёш созандалар учун амалий кўникма бўлиб хизмат қилган; 
чанг чолғусининг товуш тароватини яхшилаш борасида ишлаб чиқилган назарий ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон давлат консерваторияси қошидаги «Миллий чолғу» Илмий ишлаб чиқариш экспериментал лабораториясида ясалган чанг чолғусида (инв. № 2537. Уста Т.Мирзаев) фойдаланилган (Маданият вазирлигининг 2018 йил 29 декабрдаги  № 01-11-10-8953-сон маълумотномаси). Натижада чанг чолғусининг соз ушлаш давомийлиги ошган, юқори регистр пардаларининг овози майинлашган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish