Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Жахонгир Пулатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш даврида пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Iqt502.
Илмий раҳбар: Рустамов Даврон Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Худойқулов Садриддин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда давлат пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш бўйича илмий-услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларнинг пенсия таъминоти тизими тажрибаларидан келиб чиқиб ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси молиявий барқарорлигини таъминлашда фуқаронинг иш ҳақидан ундириладиган суғурта бадалини қайта жорий этиш таклиф этилган;
пенсияга чиқувчи шахснинг ўз хоҳишига кўра юқори иш ҳақи олган даврларини танлаш имкониятини яратиш мақсадида пенсия ҳисоблаш учун ишдаги танаффуслар мавжудлигидан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йил ўрнига умумий меҳнат фаолиятидаги исталган (пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) кетма-кет ўн йиллик ойлик иш ҳақини ҳисобга олиш таклиф этилган;
пенсия таъминотининг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида, шунингдек инсонларнинг ўртача умр кўриш давомийлигининг ошиб бораётганлигини ҳисобга олиб, пенсия тўлови даврининг ўзгаришига қараб ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқини берувчи пенсия ёшини ошириш таклиф этилган;
пенсионер ва бўлажак пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг пенсия таъминотига оид ҳуқуқларини кафолатлаш мақсадида “Пенсия Омбудсмани”ни жорий қилиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистонда иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш даврида пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш бщйича олинган илмий натижалар асосида:
Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларнинг пенсия таъминоти тизими тажрибаларидан келиб чиқиб ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида фуқаронинг иш ҳақидан ундириладиган суғурта бадалини амалиётга жорий қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг 2019 йил 4 октябрдаги  03/30-01-32/1246-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси молиявий барқарорлиги яхшиланишига ва бу орқали келажакда бюджетдан ажратилиши режалаштирилаётган субсидиялар миқдорини камайтиришга ёки тўлиқ тухталишига эришилган;
Ёшга доир пенсия тайинлаш учун талаб этиладиган минимал стаж (7 йил) давомийлигини 10 йилга ошириш белгиланганлиги, шунингдек, пенсияга чиқувчи шахснинг ўз хоҳишига кўра юқори иш ҳақи олган даврларини танлаш имкониятини яратиш мақсадида пенсия ҳисоблаш учун ишдаги танаффуслар мавжудлигидан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йил ўрнига умумий меҳнат фаолиятидаги исталган (пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) кетма-кет ўн йиллик ойлик иш ҳақини ҳисобга олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги ПФ-5614-сонли Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг 2019 йил 4 октябрдаги  03/30-01-32/1246-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида пенсияга чиқувчи шахснинг пенсия миқдорини ошишига ва энг муҳими ижтимоий адолат принципларининг таъминланишига эришилган;
Пенсия ёши ва ўртача умр кўриш ёшининг оралиғидаги давр яъни пенсия тўлови даврининг ўзгаришига қараб ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқини берувчи пенсия ёшини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги ПФ-5614-сонли Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг 2019 йил 4 октябрдаги 03/30-01-32/1246-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида пенсия таъминотининг молиявий барқарорлигини яхшилашга ҳамда авлодларнинг молиявий иштироки эквивалентлигини таъминлашга эришилган;
Пенсионер ва Пенсия жамғармаси ўртасида юзага келаётган низоларни судгача ҳал қилишда Ўзбекистонда “Пенсия Омбудсмани”ни жорий қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги ПФ-5614-сонли Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг 2019 йил 4 октябрдаги 03/30-01-32/1246-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши пенсионер ва Пенсия жамғармаси ўртасида юзага келиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олишга ҳамда пенсионерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish