Sayt test rejimida ishlamoqda

Нарзуллаев Олим Холмаматовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда биологик ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш», 12.00.06 – Табиий ресурслар ҳуқуқи. Аграр ҳуқуқ. Экологик ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2./Yu61.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Усмонов Муҳаммади Бахритдинович, юридик фанлар доктори, профессор; Имомов Нурилло Файзуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Камалов Ойбек Ахматович, юридик фанлар доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда биологик ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни комплекс таҳлил қилиш асосида экология тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг самарадорлигини таъминлаш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида табиий муҳитда ўсадиган ёки сунъий яратилган шароитларда етиштириладиган барча турдаги ёввойи ўсимликлар мажмуи ўсимлик дунёси ҳисобланиши асосланган;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни таъминлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассаси сифатида иштирок этиши зарурлиги асосланган;
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги томонидан табиий шароитларда тиклаш ҳамда такрор кўпайтириш имконияти бўлмаган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонларни сақлаб қолиш мақсадида уларни кўпайиши учун зарур шарт-шароитлар яратиши лозимлиги асослаб берилган;
давлат ўрмон кадастри Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча ўрмонлар, уларнинг географик ўрни, ҳуқуқий режими, миқдорий ва сифат тавсифлари ҳамда иқтисодий баҳоси тўғрисидаги янгилаб бориладиган ишончли кадастр ахбороти тизимидан иборат бўлиши лозимлиги асосланган;
ўрмонлар экологик (тупроқни муҳофаза қилиш, сувни муҳофаза қилиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳамда бошқа табиий ресурсларни муҳофаза қилиш, ҳимоя, санитария-гигиена, соғломлаштириш, рекреация) ва ижтимоий-иқтисодий вазифаларни бажариши асослаб берилган;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш бўйича жамоатчилик назоратини амалга ошириши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистонда биологик ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича  олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида табиий муҳитда ўсадиган ёки сунъий яратилган шароитларда етиштириладиган барча  турдаги ёввойи ўсимликлар мажмуи ўсимлик дунёси ҳисобланиши тўғрисидаги таклифлар 2016 йил 21 сентябрида қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси 2016 йил 3 октябрдаги 04/4-174-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни таъминлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассаси сифатида иштирок этиши зарурлиги тўғрисидаги таклифлар 2016 йил 21 сентябрида қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси 2016 йил 3 октябрдаги 04/4-174-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни такомиллаштиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги томонидан табиий шароитларда тиклаш ҳамда такрор кўпайтириш имконияти бўлмаган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонларни сақлаб қолиш мақсадида уларни кўпайиши учун зарур шарт-шароитлар яратиши лозимлигига оид тавсиялар 2016 йилнинг 19 сентябрида қабул қилинган янги таҳрирдаги № ЎРҚ¬408-сонли Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддаларида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2016 йил 3 октябрдаги 04/4-174-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишнинг механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган;
давлат ўрмон кадастри Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча ўрмонлар, уларнинг географик ўрни, ҳуқуқий режими, миқдорий ва сифат тавсифлари ҳамда иқтисодий баҳоси тўғрисидаги янгилаб бориладиган ишончли кадастр ахбороти тизимидан иборат бўлиши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг «Ўрмон тўғрисида»ги Қонунининг 21-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси 2018 йил 17 декабрдаги 07-38/42-32-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар ўрмондан фойдаланишнинг асосий қоидаларини янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўрмонлар экологик (тупроқни муҳофаза қилиш, сувни муҳофаза қилиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳамда бошқа табиий ресурсларни муҳофаза қилиш, ҳимоя, санитария-гигиена, соғломлаштириш, рекреация) ва ижтимоий-иқтисодий вазифаларни бажариши бўйича тавсиялари Ўзбекистон Республикасининг «Ўрмон тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси 2018 йил 17 декабрдаги 07-38/42-32-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар ўрмондан фойдаланишнинг асосий қоидаларини янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш бўйича жамоатчилик назоратини амалга оширишига асосланган таклиф ва тавсиялари Ўзбекистон Республикасининг «Ўрмон тўғрисида»ги Қонунининг 16-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси 2018 йил 17 декабрдаги 07-38/42-32-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар ўрмондан фойдаланишнинг асосий қоидаларини янада такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish