Sayt test rejimida ishlamoqda

Муминова Умида Тохтасиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалар формали кийимини комплекс лойиҳалаш методологияси», 05.06.04 – Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Т190.
Илмий маслахатчи: Ташпулатов Салих Шукурович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Нигматова Фотима Усмановна, техника фанлари доктори, профессор; Бобожонов Хусан Тоирович, техника фанлари доктори, доцент; Валиев Гулам Набиджанович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун қулай(комфорт)ликни таъминловчи формали кийимни комплекс лойиҳалаш методологиясини такомиллаштириш. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кийимга нисбатан муҳим аҳамиятга эга бўлган муайян тартибни  вазиятли таҳлил қилиш, форма шаклантириш назариясига асосланган болалар буюмини комплекс лойиҳалаш умумий стратегияси доирасида “инсон – кийим - атроф муҳит” тизимида болалар кийими саноат ассортиментини лойиҳалаш принципи ишлаб чиқилган;
илк бор таълим жараёнида мактаб ўқувчилари фаолияти функционал жараёнларини декомпозициялаш асосида болалар формали кийими рационал ассортиментини вазиятли лойиҳалаш методи яратилган;
конструктив бўлиниш ва моделларнинг ўзига хос  технологик хусусияти, ўзаро боғлиқ бўлган материаллар пакети компонентлари тўплами сифатида тўпламлар назариясидан фойдаланиш асосида формали кийим комплекти таркибини оптималлаштириш механизми ишлаб чиқилган;
истеъмолчилик устиворлиги муайян тартиби ва экспертлар томондан берилган баҳога асосланган Noriaki Kano модели ёрдамида болалар кийими қулай(комфорт)лигини баҳолаш усули ва комплект массаси, ташқи кўриниши, материалларнинг ранглари ва физик-механик хоссаларини ҳисобга олиш каби мезонлари ишлаб чиқилган;
буюмнинг ҳаётий циклида болалар формали кийимининг қулай(комфорт)лиги ва маънавий- жисмоний,  шартли-динамик кўрсаткичлари мажмуи, чидамлиликни аниқловчи  умумлаштирилган модели яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Болалар формали кийимини комплекс лойиҳалаш методологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
яратилган  болалар формали кийимининг янги комплекти (устки ва кундалик кийим комплекти) “O`zto`qimachiliksanoat” Уюшмаси тизимига, хусусан “IDEAL” тикув буюмлари ишлаб чиқариш корхонасига жорий этилган (“O`zto`qimachiliksanoat” Уюшмасининг 2020 йил 12 июндаги 03/06-1527-сон маълумотномаси). Натижада  ишлаб чиқариш самарадорлигини 9,1%га ошириш имконини берган;
болалар формали ва спорт кийимини  комплекс лойиҳалаш методи ва ишлаб чиқариш технологияси (7 та комплектга дизайн ва техник вазифа) “O`zto`qimachiliksanoat” Уюшмаси тизимига, хусусан “UZTEXChirchik” ҚК МЧЖ тикувчилик корхонасига татбиқ этилгани («O`zto`qimachiliksanoat» Уюшмасининг 2020 йил 12 июндаги 03/06-1527-сон маълумотномаси). Натижада тикув буюмларини ишлаб чиқариш самарадорлигини 10,4%га ошириш имконини берган;
яратилган  болалар формали кийимининг янги комплекти (устки ва кундалик кийим комплекти) Тошкент шаҳрининг «OXBRIDGE INTERNATIONAL SCHOOL», «OLTIN QANOT» умумтаълим мактабларида татбиқ этилган («O`zto`qimachiliksanoat» Уюшмасининг 2020 йил 12 июндаги 03/06-1527-сонли маълумотномаси). Натижада болаларнинг формали кийимни шакл барқарорлигини таъминлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish