Юнусходжаева Мадина Камалитдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тарқалган пародонтитнинг агрессив шаклларини ташхислаш ва даволаш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Tib783.
Илмий раҳбар: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Аветиков Давид Саломонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Украина); Камилов Хайдар Пазилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Приволжье илмий тиббиёт университети (Россия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тарқалган пародонтитнинг агрессив шакллари бўлган беморларни ташхислаш ва даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба агрессив пародонтитли беморларда беморларнинг ёши ва касалликнинг давомийлигига қараб пародонт тўқимаси зарарланишининг хусусиятлари аниқланган;
пародонтитли беморларда пародонтал чўнтаклар ажратмаси таркибидаги A.actinomycetеmcomitans пародонтитнинг агрессив ва типик шаклларини дифференциал ташхислаш учун диагностик маркер бўлиб хизмат қилиши мумкинлиги аниқланган;
ИЛ-10 етишмовчилиги фонида пародонтал чўнтаклар ажратмаси таркибидаги прояллиғланиш цитокинларининг (Ил-1β, ИЛ-6, ФНО-α) юқори даражасини узоқ вақт сақланиши ва ТФР-β ўсиш омилини ишлаб чиқарилишини бузилиши агрессив пародонтит кечишининг номақбул патогенетик асоси бўлиб хисобланиши белгиланган;
факультатив флора ва анаэроб микроблар миқдорини камайтириш учун остеорегенератив ва нурланиш усулларининг ижобий хусусиятлари баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Генераллашган пародонтитнинг агрессив шакилларини ташхислаш, даволаш ва олдини олишга замонавий ёндашув асосида олинган илмий натижалар асосида:
«Пародонтитнинг агрессив шаклларини клиникаси, даволаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 17 январдаги 8н-р/12-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма аҳоли орасида ўрта даражадаги сурункали пародонтитнинг агрессив шакилларини ташхислаш ва даволашнинг замонавий самарадор усулларини такомиллаштириш имконини берган;
«Пародонтитнинг агрессив шаклларини даволашда фотодинамик терапияни қўллаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 17 январдаги 8н-р/12-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма пародонтитнинг агрессив шакилларини даволашда янги технологияларни қўллаш имконини берган;
агрессив пародонтитни ташхислаш ва даволашнинг замонавий ёндашувлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан Тошкент давлат стоматология институти клиникаси терапевтик стоматология поликлиникаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент шахар, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари стоматология поликлиникалари иш фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 21 январдаги 8н-з/12-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқотларнинг клиник амалиётга жорий қилиниши натижасида аҳолининг турли қатламлари орасида тарқалган пародонтитнинг агрессив шакллари даволаш муддатларини камайиши ва касалликни қайталаниш жараёнларини 2-3 мартагача камайтириш имконини берган.