Эгамбердиева Дано Абдисаматовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали буйрак касаллиги кечишини метаболик бузилишларни ҳисобга олган ҳолда прогнозлаш ва ташҳислашни оптималлаштириш», 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.DSc/Tib292.
Илмий маслаҳатчи: Даминов Ботир Турғунпўлатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/29.12. 2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Мариф Шакирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Акбар Хатамович, тиббиёт фанлари доктори; Юлдашева Нодира Юсуповна, тиббиёт доктори, PhD, профессор (Буюк Британия).
Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурункали буйрак етишмовчилигининг диализгача бўлган босқичидаги беморларда моддалар алмашинуви бузилишлари мавжудлиги билан боғлиқ ҳолда касалликнинг кечишига таъсир қилувчи кўрсаткичларни аниқлаш учун патофизиологик ўзгаришлар, чап қоринча функцияси, тизимли яллиғланиш ва артериал босимни прогнозлашдаги аҳамиятини, шунингдек сурункали буйрак касаллиги (СБК) кечишида баъзи фармакологик аралашувларнинг аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
буйрак функцияси комплекс таҳлили асосида моддалар алмашинуви бузилиши билан боғлиқ ҳолда сурункали буйрак касаллигининг маркерлари аниқланган;.
сурункали буйрак касаллигининг диализгача босқичидаги беморларда уйқу артерияларини дуплексли сканерлаш ҳамда артериал босимнинг суткалик ўзгарувчанлиги билан боғлиқлиги аниқланган;
белгиларсиз гиперурикемия сурункали буйрак касаллигини прогрессирланишининг омили эканлиги асосланган;
сурункали буйрак касаллигига чалинган беморларда темир препаратларини коморбид фон ҳисобга олган ҳолда вена ичига юборишниг самарадорлиги исботланган;
сурункали буйрак касаллигида коморбид фон KFRE (kidney failure risk equation) модели бўйича моддалар алмашинуви бузилиши билан боғлиқлиги исботланган;
сурункали буйрак касаллигида гиперурикемия липид алмашинуви бузилиши ва артериал қон босими билан корреляцион боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
СБК кечишини моддалар алмашинуви бузилишларини ҳисобга олиб башоратлаш ва даволаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлардан олинган натижалар асосида:
«Сурункали буйрак касаллиги бор беморларда юрак қон-томир ва буйрак касалликлари хавфини башоратлаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 24 январдаги 8н-р/19-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома СБК га чалинган беморлар ичидан касаллик ривожланишининг терминал СБЕ гача авж олиш хавфи мавжуд бўлган гуруҳларни аниқлаш имконини берадиган ўзгарувчан ва ўзгармайдиган хавф омилларини ажратиш имконини беради.
«Сурункали буйрак касалликларида липидлар алмашинуви» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 24 январдаги 8н-р/18-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома СБКни липидлар алмашинуви механизмларини инобатга олган ҳолда терапия усулини афзалликларини кўрсатган ва даволаш муддатини қисқартириш имконини берган.
«Моддалар алмашинуви бузилишларини ҳисобга олган ҳолда сурункали буйрак касалликларида ренал анемияни даволаш» номли услубий тавсиялар тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 24 январдаги 8н-р/17-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома СБК га чалинган беморларни комплекс даволашда ренал анемияни даволовчи препаратларни қўшиш нафақат асосланган, самарали ва хавфсиз ҳисобланади, балки доимий қўлланиладиган воситалар самардорлигини ошириш имконини берган.
Сурункали буйрак касаллиги кечишини метаболик бузилишларни ҳисобга олган ҳолда прогнозлаш ва ташҳислашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмаси, Республика ихтисослашган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий маркази амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 14 февралдаги 8н-р/24-сон маълумотномаласи). Шундай қилиб, организмдаги темир алмашинувининг бузилган кўрсаткичларини 41,6%га тикланишини таъминлаш орқали касаллик кечишини башоратлаш, юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтириш, касаллик кечишининг оғирлик даражасини камайтириш имконини берган.