Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримджанова Гузал Акмалджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали юрак етишмовчилиги ва бўлмачалар фибрилляцияси билан оғриган беморларда юрак ва буйракларни функционал холати», 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib860.
Илмий раҳбар: Эгамбердиева Дано Абдисаматовна, тиббиёт фанлар номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/29.12. 2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Нуруллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Мамасолиев Неъматжон Салиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) ва бўлмачалар фибрилляцияси билан оғриган беморларда клиник белгиларини оғирлиги, буйракларни функционал ҳолатини ўзгаришлари, уларнинг ўзаро боғлиқлигини ва антиоксидант терапиянинг самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
синусли ритм сақланган СЮЕ ва СЮЕ ва бўлмачалар фибрилляцияси билан оғриган беморларда клиник белгиларнинг дифференциялиги  аниқланган;
бўлмачалар фибриляцияси негизида сурункали юрак етишмовчилиги қайт қилинган беморларда альбуминурияни ривожланиш эҳтимоллиги билан коптокчачалар фильтрацияси тезлигини пасайиши эҳтимоллиги орасидаги боғлиқлик исботланган;
сурункали юрак етишмовчилиги ва бўлмачалар фибрилляцияси билан оғриган беморларда буйраклар дисфункциясининг оғирлик даражасини коптокчалар фильтрациясининг тезлиги кўрсаткичлари белгилаши асосланган
синусли ритм сақланган сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларга нисбатан сурункали юрак етишмовчилиги ва бўлмачалар фибрилляцияси билан оғриган  беморларнинг қон биокимёвий кўрсаткичларида ёғларнинг перикисли оксидланиш маҳсулотлари даражаси юқори миқдорда сақланиши кўрсатилган;
сурункали юрак етишмовчилиги ва бўлмачалар фибриляцияси билан оғриган беморларда стандарт даволаш схемасига  антиоксидантларни қўллашнинг самарадорлиги исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Сурункали юрак етишмовчилиги ва бўлмачалар фибрилляцияси бўлган беморларда юрак ва буйракларнинг функционал ҳолатини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Сурункали юрак етишмовчилигида буйрак дисфункциясининг ташхислаш усули» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 28 январдаги 8н-р/27-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома юрак қон-томир ва буйраклар фаолиятининг салбий хавфини камайтиришни такомиллаштириш имконини берган;
«Сурункали юрак етишмовчилиги ва бўлмачалар фибрилляцияси билан оғриган беморларда антиоксидант даволаш усули» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 21 январдаги 8н-р/14-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома сурункали юрак етишмовчилиги ва бўлмачалар фибрилляцияси билан оғриган беморларда комплекс даволашда антиоксидант элуфунатдан фойдаланиш липидларнинг перикисли оксидланишини яхшилаш, антикосидант тизим кўрсаткичларни фаоллаштириш орқали  каслликнинг клиник белгиларнинг барқарорлаштириш ва юрак  қон-томир хамда буйрак фаолиятининг асоратлари ривожланишини камайтириш имконини берган;
сурункали юрак етишмовчилиги ва бўлмачалар фибрилляцияси билан оғриган беморларда юрак ва буйракларнинг функционал ҳолатини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий маркази ва Тошкент вилояти Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасининг клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 20 февралдаги 8н-д/28-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши сурункали юрак етишмовчилиги ва бўлмачалар фибрилляцияси билан хасталанган беморларда юрак ва буйракларнинг функционал ҳолатини баҳолаш самарадорлигини ошириш ва беморларнинг даволаниш даврини 2,1 кун ва  юрак-томир ва буйрак асорталарининг ривожланиш хавфини 32,6% камайтиришга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish