Sayt test rejimida ishlamoqda

Усманов Расул Муратбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёғ-мой корхоналари нордон оқова сувларини маҳаллий чиқиндилар асосида олинган реагентлар композициялари ёрдамида тозалаш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/T1394. 
Илмий раҳбар: Эшметов Иззат Дўсимбатович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Ровшан Исмоилович, кимё фанлари доктори; Эркабаев Фурқат Ильясович, техника фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий саноат чиқиндилар асосида реагентлар композицияларини олиш технологиясини яратиш ва уларни нордон оқова сувларни тозалашда қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дефекат ёрдамида саноат оқова сувларни ноорганик ва органик қўшимчалардан тозалаш имконияти экспериментал исботланган;
модификацияланган дефекат оқова сувларни тозалаш жараёнида металл ионлари ва кислота қолдиқлари анионлари миқдорини камайтириш кинетик қонуниятлари аниқланган;
термик фаоллаштирилган ТД-650 ва ТД-950 асосида композициялар антибактериал қобилияти аниқланиб, тозалашнинг самаралорлиги замбуруғ-93%, E.coli-95% ва умумий колиформли бактериялар-98% ташкил этиши аниқланган;
дефекат ва кўмир асосида модификациялаб олинган донадор адсорбентлар ёрдамида саноат оқова сувларни тозалаш самарадорлиги кислородга бўлган кимёвий талаб, кислородга бўлган биологик талаб ва муаллақ моддалар бўйича 98,0; 97,5 ва 95,3% ни ташкил этиши аниқланган;
саноат оқова сувларини комплекс кўп босқичли тозалаш учун юқори теxнологик xусусиятларга эга донадор адсорбентларни ишлаб чиқариш теxнологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Саноат оқова сувларини нейтраллаш ва тозалаш учун дефекат ва ёғоч кўмирларини фоаллаш, қайта ишлаш усулларини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
термик фаоллаштирилган дефекат ва улар асосидаги композициялар «Урганч ёғ-мой» АЖда нордон оқова сувларини нейтраллашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корxоналари уюшмасининг 2020 йил 18 февралдаги АА/02-256-сон маълумотномаси). Натижада кучли кислоталар анионларини йўқотиш орқали нордон оқова сувларни нейтраллаш билан бир вақтнинг ўзида эриган ёғ қолдиқларидан тозалаш имконини берган;
термик фаоллаштирилган дефекат ва фаоллантирилган кўмир композициялар «Урганч ёғ-мой» АЖда нордон оқова сувлар таркибидан ёғ қолдиқларини тозалашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корxоналари уюшмасининг 2020 йил 18 февралдаги АА/02-256-сон маълумотномаси). Натижада адсорбентларни кам миқдорда сарфлаган ҳолда нордон оқова сувларни органик ифлослантирувчилардан 98,6%га тозалаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish