Савриева Дилафруз Доутовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Глицеринни тозалаш ва оқлаш учун маҳаллий кўмирлар асосида фаоллантирилган углеродли адсорбентлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/T1393.
Илмий раҳбар: Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Ойбек Каримович, кимё фанлари доктори, доцент; Исабаев Исмоил Бабажонович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий Ангрен кўмирлари асосида глицеринни тозалаш учун углеродли адсорбентлар олиш ва уларни қўллаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўмирнинг кул миқдорини 1,3 марта камайтирувчи бойитишнинг бўктириш усули ишлаб чиқилган;
Ангрен конининг 2БР ва 2БПК маркали кўмирларини 4000С ҳароратда да 60 минут давомида термик фаоллантириш орқали олинадиган углеродли адсорбентни энг юқори ғовакликка эришиш шароити аниқланган;
«пар-газ» фаоллаштириш ҳароратини ошиб бориш орқали олинаётган адсорбентларнинг ацетон бўйича ғоваклигини 39% дан 51% гача ошиш шароити аниқланган;
адсорбция изотермалари асосида «пар-газ» фаоллаштириш натижасида адсорбентнинг меза ва умумий ғоваклари 2–3 баробар ошиши аниқланган;
олинган углеродли адсорбентлар ёрдамида тозалаш жараёнини мақбул шароитлари, яъни ҳарорат 800С, адсорбент миқдори 0,8% ва давомийлиги 30–40 минутда олиб бориш адсорбент сирт юзасининг глицерин таркибидаги зарарли қўшимчалар билан максимал тўйиниши аниқланган;
1%-ли органик кислота (HNO3) билан 5 мартагача регенерация натижасида углеродли адсорбент бошланғич физик-механик ва адсорбцион хусусиятларини йўқотмаслиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Глицеринни тозалаш ва оқлаш учун махаллий хомашёлар асосида олинган углеродли адсорбентлари олиш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
глицеринни оқлаш ва тозалаш учун 2БР-ПА маркали кўмир адсорбентлари олиш учун техник шарти «Ўзстандарт» агентлиги тамонидан тасдиқланган (Ts 17088447-04:2019). Мазкур техник шарт маҳсулотнинг сифати ва технологик жараённи назорат қилишга имкон берган;
Ангрен қўнғир кўмирлари асосида глицеринни тозалаш ва оқлаш учун қўмир адсорбентлари олиш технологияси «Учқўрғон ёғ» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзёғмойсаноат» Ассоциациясининг 2019 йил 26 сентябрдаги АА/01-1350-сон маълумотномаси). Натижада глицеринни тозалаш жараёнида қўлланиладиган чет эл кўмир адсорбентларини маҳаллий хомашёлар асосида олинган кўмир адсорбентларига алмаштириш имконини берган;
2БР ва 2БПК маркали кўмирлар асосида дистилланган глицеринни тозалаш ва оқлаш технологияси «Урганч ёғ-мой» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзёғмойсаноат» Ассоциациясининг 2019 йил 26 сентябрдаги АА/01-1350-сон маълумотномаси). Натижада тавсия этилаётган кўмир адсорбентлари ёрдамида дистилляцияланган глицеринни 99,9% гача тозалаш имконини берган.