Амирхамзаев Айбек Турабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар циррозида функционал ва гепатопортал гемодинамик ўзгаришларни баҳолашда перфузион компьютер томографияси», 14.00.19–Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib494.
Илмий раҳбар: Бабаджанов Азам Хасанович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология илмий амалий тиббиет маркази ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.77.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Зарединов Дамир Арифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: «А.В. Вишневский номидаги хирургия миллий тиббий тадқиқот маркази» Федерал давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жигар циррози билан беморларда портал гемодинамикадаги ўзгаришларни ва гепатоцитларнинг функционал ҳолатини баҳолашда перфузиявий компьютер томографиясининг аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
портал гипертензиянинг этиологик омилига (цирроз, фиброз, жигар ости блок) боғлиқ равишда, портал ва артериал фракцияларнинг характерли оғишларини текширган ҳолда, перфузиявий компьютер томографияси маълумотлари бўйича жигар ички қон оқими ҳолатининг гемодинамик хусусиятлари аниқланган;
портал гипертензияли жадаллашиб борувчи жигар ички блокига жавобан жигар перфузия ҳолати ва портал тизимининг магистрал веналар ангиоархитектоникаси ўзгаришлари орасидаги патогенетик боғлиқликлари аниқлаштирилган;
перфузиявий компьютер томографияси маълумотларига кўра, портал гипертензияли жигар циррозида қолдиқ гепатопетал қон оқими даражасининг спленомегалия ва v.lienalis трансформацияси даражасига чизиқли боғлиқлиги мавжуд эмаслиги исботланган;
портал қон оқими учун блокнинг ошиб бориши билан цирротик жараённинг зўрайиши шароитида жигар перфузиясининг артериал фракциясини компенсаторли қайта тақсимлашнинг захира имкониятлари аниқланган;
жигар перфузиясининг портал фракциясини пасайтириш орқали портосистем шунтлашнинг декомпрессив таъсири жигар индексининг ошиши билан артериал оқим компенсатор кучайишини таъминлаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жигар циррозида функционал ва гепатопортал гемодинамик ўзгаришларни баҳолашда перфузия компьютер томографиясининг тутган ўрнини аниқлашга бағишланган илмий тадқиқот натижаларига асосида:
«Портал гипертензияли жигар циррози билан беморларда перфузиявий компьютер томографиясини ўтказиш баённомасини оптималлаштириш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 6 мартдаги 8н-д/85-сонли маълумотномаси). Таклиф этилаётган тавсиялар портал ҳавза қон томирларининг перфузиявий кўрсаткичлари ва архитектоникаси хусусиятларини аниқлаш орқали жигар циррози билан беморларда мультиспирал компьютер томографиясини қўллаш кўрсатмаларини кенгайтириш имконини берган;
«МСКТ маълумотлари бўйича келиб чиқиши турли хил бўлган портал гипертензияси ҳолатида жигар перфузиясининг хусусиятлари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 6 мартдаги 8н-д/86-сонли маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар портал гипертензиянинг этиологик омилига (цирроз, фиброз, жигар ости блоки) боғлиқ ҳолда жигар ички қон оқимининг хусусиятларини текширишда перфузиявий компьютер томографиясининг диагностик аҳамиятини ошириш имконини берган;
жигар циррози билан беморларда перфузиявий компьютер томографиясининг тутган ўрнини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, хусусан, Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази нур ташхис бўлими ва «Fedorovich sanatoriysi» клиникаси амалий фаолиятларига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 мартдаги 8н-д/42-сонли маълумотномаси) татбиқ этилган. Олинган тадқиқот натижаларига кўра, портал тизимининг ангиоархитектоникаси ва гепатоцитларнинг функционал ҳолатини ҳисобга олган ҳолда портал гипертензияли жигар циррозидаги жигар ички гемодинамикасининг хусусиятларини текширишда перфузиявий компьютер томографиясининг имкониятлари аниқланди.