Нумонова Дилдор Умурзоқовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон замонавий маънавий-маданий тараққиётида аёллар масъулиятини оширишнинг ижтимоий-фалсафий таҳлили”, 09.00.04–Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/FaI 220.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.F.02.02 рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Яхшиликов Жўравой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Аннаева Назокат Ражапбаевна, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг замонавий маънавий-маданий тараққиётида аёллар масъулиятини оширишни ижтимоий-фалсафий тадқиқ қилиш ва илмий–назарий тадқиқотлар натижасида конструктив таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштироки учун демократик қадриятларни қўллаб-қувватловчи ижтимоий-маънавий муҳит мезонлари (тартиб, қоидалар) зарурияти изчиллилик, тизимлилик ва комплекслилик тамойили асосида исботланган;
сиёсий интеллектнинг креативлик, ижодий фаоллик ва эвристик ечим сингари хусусиятлари аёлларнинг масъуллигини оширишда муҳим тамойил эканлиги асосланган;
аёлларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий-маданий ҳаётдаги иштирокини таъминлайдиган ижтимоий тизим зарурати илмий-қиёсий таҳлил воситасида далиланган;
аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда стратегик, тактик ва замонавий-даврий йўналишларини юзага келтирган гнесеологик ва аксиологик сабаблари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўзбекистон замонавий маънавий-маданий тараққиётида аёллар масъулиятини оширишнинг ижтимоий-фалсафий таҳлили асосларини тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
жамиятда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштирок қилиши учун демократик қадриятларни қўллаб-қувватловчи ижтимоий ва маънавий муҳит мезонларига оид илмий хулосаларидан А-1-163 рақамли “Демократик ислоҳотларда ўзбек моделининг концептуал масалалари таҳлили ва изчил ривожланишнинг назарий-методологик асослари” мавзусидаги амалий лойиҳанинг учинчи босқичдаги режаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 21 ноябрдаги 89-04-2637-сон маълумотномаси). Натижада, “Фалсафа”, “Ижтимоий фалсафа” фанлари мазмунини бойитишга, такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини ошириш ҳамда услубий тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
сиёсий интеллект аёлларнинг масъуллигини оширишда муҳим тамойил эканлиги илмий асослаб берилганлигига оид фалсафий методологик тавсияларидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан 2019 йил 23 май куни Республика миқёсида ўтказилган “Тараққиёт модели-ривожланиш ва ислоҳотлар жараёнининг асоси” деб номланган тадбир дастури сценариясини тайёрлашда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқти Марказий Кенгашининг 2019 йил 27 ноябрдаги 04-13/5948-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий кенгашларида фаолият кўрсатаётган мутахассислар касбий маҳоратини ошириб боришга ва дастурларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
аёлларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий-маданий ҳаётдаги иштирокини таъминлайдиган ижтимоий тизим зарурати илмий-қиёсий таҳлилига доир концептуал жиҳатдан асосланган илмий-оммабоп ғояларидан Навоий телерадиокомпанияси орқали эфирга узатилган «Ёшлар ва замон», «Аёллар мактаби», «Қалб ҳаловати», «Диёр-24» сингари кўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар сценарийларини тайёрлашда унумли фойдаланилган (Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг 2019 йил 2 июлдаги 01-02/149-сон маълумотномаси). Бу эса, ўз навбатида ёшлар ва аёлларнинг замонга мос равишда интеллектуал салоҳиятини ҳамда уларни жамиятдаги масъулиятини оширишга, миллий маънавиятини юксалтиришга, ёшлар ва аёллар орасида Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатини кучайтиришга хизмат қилган;
аёллар ижтимоий-сиёсий фаоллигининг демографик ҳамда минтақавий хусусиятларига оид илмий тахлиллардан Навоий вилоят «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан маҳаллаларда “Ватанга муҳаббат, инсонпарварлик, бағрикенглик, маънавий қадриятлар моҳиятини англашда аёл-онанинг ўрни” мавзусидаги тадбир дастурларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг 2019 йил 10 июлдаги 680-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятимиздаги оилаларда аёллар масъулиятини янада ошириш ва замонавий таълим-тарбия беришга ҳамда сифатини оширишга хизмат қилган.