Sayt test rejimida ishlamoqda

Орипова Муножат Жалолдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Malva Sylvestris уруғидан антимикроб пептидлар, Artemia цистасидан хитозан ажратиш, биологик фаолликларини ўрганиш ва улар асосида косметик композиция яратиш», 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/K245. 
Илмий раҳбар: Ощепкова Юлия Игоревна, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/В.37.01. 
Расмий оппонентлар: Рамазанов Нурмурод Шералиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Гафуров Махмуд Бакиевич, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Malva Sylvestris уруғи ва яшил қисмидан оқсил-пептид компонентлар, Artemia цистасидан хитозан ажратиш, уларни физик-кимёвий тавсифлаш, биологик фаолликларини ва тиббиётда қўлланилиш истиқболларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Malva Sylvestris уруғидан аспартокиназа ва ABC-транспортёр оқсилларига гомолог бўлган, юқори антимикроб фаоллик намоён қилувчи оқсиллар ажратиб олинган; 
Malva Sylvestris аспартокиназасининг гомологик кетма-кетлиги  консерватив гидрофоб соҳа тутган, аспартокиназа фаоллигига жавоб берувчи домен эканлиги аниқланган; 
илк бор оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида иштирок этувчи, фитопатогенларга қарши ва инсектицид фаолликка эга бўлган S-мотив тутган рецепторга ўхшаш киназа ва глутатион-S-трансфераза оқсиллари ажратиб олинган;
Орол денгизи Artemia цистасидан хитозан олинган ва унинг молекуляр катталиклари ва тузилиши аниқланган;
Artemia цистасидан олинган хитозанни липид-сорбциялаш, гипогликемик, гипоксияга қарши, гиполипидемик хоссалар намоён қилиши ҳамда унинг таъсирида қон томирлардаги атеросклеротик бузилишлар камайиши аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Malva Sylvestris уруғидан олинган оқсил-пептид компонентлари ва Орол денгизи Artemia цистасидан хитозан ажратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Malvaceae оиласи ўсимликларидан ажратилган оқсил-пептид компонентлари Россия давлат аграр университети илмий тадқиқотида фитофтороза Phytophtora қўзғатувчисига қарши биологик фаолликни солиштиришда фойдаланилган (Россия давлат аграр университетининг 2020 йил 16 майдаги 90-28/59-сон маълумотномаси). Натижада фитофтороза қўзғатувчиларини идентификациялаш учун тест тизимлар, намуна тайёрлаш баённомаларини ишлаб чиқиш ва ПЦР (одатий ва реал вақтдаги) таҳлили олиб боришни мақбуллаштириш имконини берган;
Орол денгизи Artemia цистасидан ажратилган хитозан Евроосиё миллий университети томонидан Қозоғистон шўр кўлларида яшовчи Artemia цистасидан олинган хитозанни ўрганишга бағишланган илмий тадқиқотларда фойдаланилган (Л.Н.Гумилев номидаги Евроосиё миллий университетининг (Қозоғистон) 2020 йил 6 мартдаги 03-01-24/6926-сон маълумотномаси). Натижада Марказий Осиё худудлари, Қозоғистон ва Сибир шўр кўлларида яшовчи Artemia турларини солиштирма тавсифлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish